А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар



Yüklə 2,53 Mb.
səhifə6/17
tarix09.10.2023
ölçüsü2,53 Mb.
#126441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015

Ернинг
қимирлаш
даражаси

Ер қимирлаши туфайли юзага
келадиган
қолатлар ва табиий
географик жараёнлар


1

Сезиларсиз

Фақатгина сейсмик асбобларгина қайд эта
олади.


2

Жуда
кучсиз

Уй ичида ўтирган баъзи одамлар сезиши
мумкин, дераза ойналар титрай
ди.



23




3

Кучсиз

Кўпчилик одамлар сезмайди, очиқ ҳавода
тинч турган одам сезиши мумкин.
Осилган жисмлар аста-секин титрайди.


4

Уртача
сезиларли

Очиқ ҳавода турган ва бино ичидаги
кишилар сезади. Уй деворлари
қирсиллайди. Р
ўзғор анжомлари титрайди,
осилган жисмлар тебранади.


5

Анча
кучли

Ҳамма сезади, уйқудаги одамлар уйғонади.
Кў
пчилиқ одамлар ҳовлига югуриб чиқади.
Иди
шлардаги суюқликлар чайқалиб тўки-
лади, осилган уй жиҳозлари
қаттиқ
тебранади.


6

Кучли

Ҳамма сезади, уйқудаги одамлар
уй
ғонади. Кўпчилик одамлар ҳовлига
югуриб чи
қадилар. Уй ҳайвонлари бетоқат
бўлади. Ба
ъзи ҳолларда жавонлардаги
китоблар, идишлар а
ғдарилиб тушади.


7

Жуда
кучли

Кўпчилик одамларни қўрқув босади,
кўчага югуриб чиқади, автомобиль ҳай-
довчилари
томонидан ҳаракат вақтида қам
сезилади, уй деворларида катта-катта
ёри
қлар пайдо бўлади, ҳавзалардаги сув-
лар чайқалади ва лойқалана
ди.


8

Емирувчи

Хом ғипггдан қурилган иморатлар
бутунлай вайрон бўлади, анча пиш
иқ
қилиб қурилган иморатларда ҳам ёриқлар
пайдо бўлади, томдаги мўрилар йиқилади,
баъзан дарахтлар бутун танаси билан
йиқилиб тушади, синади, то
ғлик жойларда
қулаш, сурилиш
ҳодисалари юз беради.


9

Вайрон
қилувчи

Ер қимирлашига бардош берадиган қилиб
қур
илган иморат ва иншоотлар ҳам қаттиқ
шикастланади,
пойдевори силжиб, қий-
шайиб қолиши мумкин. Од
дий иморатлар



24










бутунлай вайрон бўлади, ер юзасида
ёриқлар пайдо бўлади, ер ости сувлари
сизиб чиқиши мумкин.


10

Яксон
қилувчи

Ҳамма иншоотлар яксон бўлади. Темир
йўл из лари тўлқинсимон шаклга кириб,
бир томонга қараб эгилиб қолади, ер ости
коммунал қувурлари узилиб кетади, чў-
киш ҳодисалари юз беради, ҳавзалардаги
сув тўлқинланиб қир
ғоққа урилади, қояли
ён ба
ғирларда йирик сурилмалар содир
б
ўлади.


11

Фожиали

Ҳамма иншоотлар деярлик вайрон бўлади,
т
ўғон ва дамбалар ёрилиб кетади, темир
йўллар бу
тунлай ишдан чиқади, ернинг
уст
ки қисмида йирик ёриқлар пайдо бўла-
ди, ер ос
тидан лойқа, балчиқлар қайнаб
чиқади, сурилиш, қулаш ҳодисалари
ни-
ҳояси
га етади.


12

Ута
фожиали

Брнинг устки қисмида катга ўзгаришлар
юз беради. Барпо этилган
ҳамма имо-
ратлар бутунлай вайрон бўлади, дарёлар-
нинг ўзани ўзгариб, шаршаралар пайдо
бўлад
и, табиий тўғонлар вужудга келади.



Вулканик кучлар таъсирида содир бўлувчи
зилзилалар. Бу
турдаги зилзилалар вулқон содир бўлаётган
чуқурликларда кеча
ётган мураккаб жараёнлар, жумладан
жерлолардаги тўпланиб қолган газларнинг портлаши,
ма
гманинг эгри-бугри ривожланган жерло деворларига жуда
катта куч остида урилиши туфайли кичик амплитудадаги
зилзилалар содир бўлади. Бу ҳолатда зилзила гипоцентри 30-
50 км чуқурлиқда жойлашган бўлиши мумкин. Ушбу турдаги
зилзила содир бўлган к
ўпгина ҳолатларда вулқон отилиши
кузатилади. Шу боисдан с
ўнмаган вулқон атрофида


25


зилзиланинг юз бериши одатда лава отилишининг дастлабки


даракчиси сифатида қаралади. Вулканик келиб чиқишга эга
бўлган зилзилалар географияси фақат айрим ҳудудларгагина,
яъни вул
канлар зонаси учун хосдир.
Денудация жараёни туфайли юз берувчи зилзилалар.
Ер юз
ида содир бўлувчи зилзилаларнинг жуда оз қисми-
нигина ташкил этади. Чунки улар фақат айрим ҳолатлар-
дагина юз берадиган то
ғлик ҳудудлардаги йирик сурилмалар,
қулашлар, к
ўчкилар ёки улкан карст бўшлиқлари шифтининг
ўпирилиб тушиши туфайли содир бўладиган силкинишлар
туфайли юзага келади. Шу боисдан денудация туфайли ю
з
берувчи зилзилаларнинг ги
поцентри анча юзада ётиши билан
ва эпицентрда ҳам
силкиниш даражасининг сустлиги ва узоқ
давом этмаслиги билан хусусиятланади.

Антропоген таъсир туфайли юзага келувчи зилзи-
лалар. Ушбу турдаги зилзилалар инсоннинг табиатга таъсири
туфайли шаклланади. Кон қазиш, инженерлик ва қарбий
ишлар мақсадида портлатиш ишларини йўлга қўйиш, муайян
юза бўйлаб о
ғир юкнинг жуда катта микдорда тўпланиши,
масалан, йирик сув омборлар к
урилиши ёки сув, газ, нефть
маҳсулотларининг зўр бериб сўриб олиниши туфайли юзага
келади. Чунки охирги ҳолатларда катта куч билан босилиш
туфайли сув омбор косасини ташкил э
тувчи тог жинслари-
нинг
сиқилиши ва таранглашиши туфайли мавжуд бўлган
тектоник
синиқлар ривожланади, янгидан шаклланади ва
зилзила бўлишига олиб келади. Уларнинг гипоцентри 5-25 км
чуқурликда жойлашган бўлишининг ўзиёқ айрим ўзга
турдаги антропоген таъсирлар туфайли юз берувчи
зилзилаларга
қараганда кучли бўлишини кўрсатади. Масалан,
1976, 1984 йиллари юз берган 8 бал
лик Газли зилзиласи шу
х
удудца мавжуд бўлган газни зўр бериб суриб олиш туфайли
юзага келга
н, дея шарҳланади.
Демак, антропоген таъсир туфайли ҳам бирмунча кучли
зилзилалар содир бўлиши мумкин экан
, деган хулоса қилиш
имконияти юзага келади. Дарвоқе антропоган таъсир туфайли



26


вужудга келган зилзилалар Ҳиндистон, АҚШ ҳудудларида


бир неча бор кузатилган. Аммо улар ҳам планетамизда юз
берувчи жами зилзилаларнинг жуда оз қисминигина ташкил
этади холос.

Мавзуга оид савол ва топширяқлар

  1. Зилзилаларни келтириб чиқарувчи қандай кучларни
    биласиз?

  2. Тектоник ҳаракатлар туфайли юз берувчи зилзилалар
    қандай хусусиятга эга?


  3. Вулканик кучлар таъсирида содир бўлувчи зилзилалар
    қандай хусусиятга эга?


  4. Денудация жараёни туфайли юз берувчи зилзилалар
    қандай хусусиятга эга?


  5. Антропоген таъсир туфайли юз берувчи зилзилалар
    қандай хусусиятга эга?


5-мавзу. Иқлим омиллари таъсирида юзага келувчи
табиий географик жараёнлар

Иқлим элементлари тарзида ўрганиладиган, куёш нури,
ҳарорат, ё
гин турлари, шамол таъсирида нураш, дефляция
корразия каби табиий географик жараёнлар юзага келади.

Нураш. Нураш экзоген жараёнлар туркумига мансуб
б
ўлиб, у ҳарорат кўрсаткичининг тебраниши, сув, шамол,
муз,
ўсимликлар, микроорганизмларнинг механик, физик ёки
кимёвий таъсирида ўзгариши натижасида бир ҳолатдан
иккинчи ҳолат
га ўтиши ва уваланиши туфайли юзага келади.
Нурашнинг физик, кимёвий ва биологик турлари мавжуд.
Физик нураш деганда, тоғ жинсларининг ҳаво ҳарорати
таъсирида (сутка ёки соатлар мобайнида кескин ўзгариши
натижасида) бўлакларга ажралиши тушунилади.

Уваланиш ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли тоғ
жинслари ҳажмининг кенгайиши, совиши ва аксинча сиқи-
лиши натижасида, майда бўлакчаларга ажралиши туфайли



27




юзага келади. Тоғ жинсларининг қуёш нури таъсирида қи-
зиши, унинг рангига ҳам боғлиқ. Тўқ тусли (қора, жигарранг
ва ҳоказо) тоғ жинслари нурни ўзига кўпроқ қабул
қилганлиги учун оқ ёки унта яқин тусдаги тог жинсларининг
қуёш нурини кўпроқ қайтариши ва қисман ўзига қабул
қилиши туфайли, қора тусли тоғ жинсларига нисбатан
сустроқ даражада қизийди. Демак, қора рангли тоғ жинслари
қуёш нури таъсирида кўпроқ уваланади, оқ рангли тоғ
жинсларида эса нураш нисбатан камроқ ривожланади. Ушбу
жараён тоғ жинсларининг юза қисмида фаолроқ кечганлиги
боисдан нураш даражаси асосан тоғ жинсининг сиртидан
ички қисмига томон камайиб боради.

Натижада нураш жараёни асосан тоғ жинсининг юза
қисмида фаол кечади ва чуқурлик даражаси ошган сари
нураш кўрсаткичи сусая боради.

Тоғ жинси таркибида ҳосил бўлган ёриқлар тектоник
кучлар таъсирида қам шаклланиши мумкин. Айниқса, йирик
маштабдаги тектоник ёриқ ўтган йўналиш бўйлаб бир неча
юзлаб, ҳатто минглаб метр кенглиқда уваланиш майдони
юзага келади. Бу ерда тектоник ёриқлар кўлами капилляр
ўлчамлардан энига бир неча см, чуқурлиги ҳам шунга
мутаносиб равишда бир неча ўнлаб см, ҳатго бир неча
метрларга етиши мумкин. Физик нураш туфайли ушбу
жараён кўрсатилган юза бўйлаб янада кенгроқ ривожланади,
балки бу ҳолат бирмунча чуқурликларда ҳам кечиши мумкин.

Уваланган жинслар бўлаги қанчалар кичик бўлса, физик
нураш фаолиятининг шунчалар сусая боришини кузатамиз.
Чунки уваланган тог жинсининг парчаси қанчаик кичик
бўлса, ҳарорат унинг барча қисмида деярлик бир хил тарзда
кузатилади, шу боисдан ўша жинснинг чатнаши натижасида
янада кичик бўлакларга ажралиш коэффициента ҳам
шунчалар кичик бўлади.

Кимёвий нураш. Нурашнинг бу тури асосан сув, ҳаво
(СО
2
ва О2) ҳамда микроорганизмлар таъсирида кечади.
Маълумки, барча тог жинслари сув таъсирида маълум



28




микдорда эрийди. Айниқса, сув таркибида эриган карбонат
ангидрид миқдори кўпайса, бу жараён янада кучаяди. Эриган
карбонат ангдрид эса, атмосфера ёғинлари таркибида кўпроқ
учрайди, чунки қор ёмғир суви уни ҳаводан кўпроқ ютиб
олади. Натижада атмосфера ёгинларининг табиатда эришидан
ҳосил бўладиган карбон кислотаси жинсларини эритувчанлик
даражаси кескин ошади. Карбонат ангидриднинг сувда
эришидан ҳосил бўладиган карбон кислотаси таъсирида
силикатларни парчалаб, уларнинг таркибидаги кремнозёмни
ҳайдаб чиқаради, кислотанинг ўзи эса силикат металларига
кўшилади ва улар билан биргаликда тур ли карбонат кислота
тузларини ҳосил қилади, бу тузларнинг кўпчилиги ҳар ҳолда
осон эрийди. Қийин эрийдиган монокарбонатлар (кальций
карбонат) карбон кислота иштирокида осон эрийдиган
биокарбонатларга (кальций гидрокарбонатга) ҳам айланади.
Бундан ташқари, сув сувсиз минералларга қўшилиши ва
уларни сувли минералларга айлантириши мумкин. Масалан,
қизил темиртошнинг лимонатга, ангидриднинг гипсга
айланиши ушбу жараёнга мисол бўлади. Шундай қилиб,
кимёвий нураш натижасида тог жинси таркибидаги дастлабки
мураккаб минераллар, оддийроқ минералларга парчаланади
(С.В.Колесник 1966).

Биологик нураш. Тирик организмларнинг тог жинсларига
таъсири натижасида биологик нураш содир бўлади. Тог
жинслари таркибидаги мақца ёриқлар бўйлаб ўсган ўсимлик,
бута баъзан арча каби йирик танали дарахтлар ривожлана
бориб, ёриқларнинг кенгайишига, натижада тог жинсларининг
парчаланишига сабабчи бўлса, иккинчидан тоғ жинсларининг
таркибига таъсир этадиган эритмалар ажратиб чиқариб, уларни
емиради ва тоғ ' жинслари кичик бўлакларга ажралиб,
парчаланиб кетади.

Умуман олганда, нурашнинг барча (физик, кимёвий, био-
логик) турлари бир-бири билан узвий алоқада бўлган ҳолда
ва бир-бирларини ривожлантирадиган равишда кечади.



29




Нурашнинг табиатдаги роли ва географик тарқалиш
хусусиятлари. Ер юзасининг барча ҳудудларида ҳам нураш
жараёни юз бериб, унинг уч туридан бири устуворлик қилади.
Демак, нураш гарчанд барча худудлар бўйлаб юз берсада, бу
жараённинг ривожланиши бир хил тарзда кечмайди. Чунки
нураш омиллари бўлган ҳарорат, ҳарорат амлитудаси, сув
миқдори турли жойларда турличадир. Натижада нураш
туфайли кичик бўлакларга ажралган тоғ жинсларига айланган
қоплам қалинлиги (нураш пусти) ҳам турли жойда турлича
бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич иқлим шароити, нураш
омилларининг фаолият даражасига кўра бир неча см дан
(ҳарорат паст нуқгаларда) 100 м гача (ҳарорат ва нам етарли
бўлган минтақаларда) етади. Ҳар қандай шароитда ҳам нураш
пўстининг қуйи чегараси сизот сувининг юқори сатҳига қадар
давом этади. Демак, кўрсатилган қатлам бўйича уваланган
тоғ жисмларининг физик, кимёвий ҳолати фаоллашади ва бу
жинслар гравитацион куч, шамол, сув, муз таъсирида бир
жойдан иккинчи жойга кўча бошлайди. Натижада юз берган
ҳаракат туфайли уваланган жинслар янада майда
заррачаларга бўлинади ва тупроқ қопламининг шаклланиши
учуй зарурий шароит вужудга келади. Маълумки, ҳар қандай
тупроқ тўрт органик қисмдан ва ғовак минерал массадан
иборат бўлиб, нураш маҳсулотлари билан биологик
омилларнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади.

Нураш пўстининг шаклланиш даражаси, албатта, унинг
тури билан ҳам узвий боғлиқ ҳолда кечади. Чўл зонаси
бўйлаб бир кеча-кундуз мобайнида ҳаво ҳарорати кескин
ўзгарганлиги учун физик нураш ҳукмронлик қилиб, нам кам
бўлганлиги учун кимёвий нураш сусаяди. Тупроқ қопла-
мидаги нам пастдан юқорига томон кўтарилйб чиқади ва
нураш пўстида туз заррачалари тўпланиб, тупроқ қоплами-
нинг шўрланишига сабабчи бўлади.

Нам ва ҳарорат етарли бўлган тоғли худудларда физик
нураш билан бирпшикда кимёвий нураш ҳамда биологик
нураш ҳам авж олиб ривожланади. Шу боисдан, бу ерда



30




тупроқ ҳосил бўлиш жараёни кечади. Юза қатлам бир неча
ўнлаб метргача нурайди. Ҳатто йирик тектоник ёриқлар ўтган
ҳудудлар бўйлаб (зона ослабления ) нураш жараёни юзлаб
метр қалинликда кечади. Аммо қияликнинг юқорилиги,
шамол, сув, қор кучкилари, музликларнинг ҳаракати туфайли
нуроқ жинсларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши кўп-
лаб кузатилади. Натижада нуроқ жинслар бир жойда кўпроқ
тўпланса, иккинчи жойда юпқалашади. Уларнинг ушбу
ҳолатига мутаносиб равишда тупроқ қопламининг ривож-
ланиши ҳам турлича кечади. Ҳатто баъзан қояли жинслар
очилиб қолган ҳудудлар бўйлаб тупроқ қоплами учрамайди.

Баланд тоғ минтақалари бўйлаб ҳарорат бирмунча паст,
айниқса, ҳатто ёз фаслвда ҳам сув музлаши мумкин. Шу
боисдан тоғ жинсларининг ёриқларида тўпланган сув ҳам
музлаб ва кундузлари ҳароратнинг кўтарилиши туфайли яна
эрийди. Ҳаво ҳароратининг бу тариқа кескин кўтарилиши ва
совиши натижасида тоғ жинсларининг ҳажми ҳам ўзгаради,
чатнаш даражаси кучаяди. Натижада физик нураш фаол-
лашади. Аммо нураш жараёни йил бўйи бир хил тарзда эмас,
фасллар бўйлаб танлаб ривожланади. Яъни баҳорнинг охири,
ёз ва кузнинг дастлабки кунларида фаолроқ, қолган пайтлари
эса, сустроқ кечади. Шу боисдан баланд тоғ минтақасида
тупроқ ҳосил бўлиш жараёни бирмунча секин ривожланади.

Қайси бир баландлик минтақасида бўлмасин, тоғ
жинслари нураган жойда ўрнашиб қолиши натижасида ҳосил
бўлган ётқизиқларни Е.ВЛЛанцер (1966) элювий дея атаган.
Шу боисдан элювий ётқизиқларнинг она жинслар билан
узвий бирлиги, таркибий тузилишига нисбатан ўхшашлиги,
ушбу ётқизиқлар учун жуда хос хусусиятдир. Элювийлар-
нинг яна бир .хос хусусияти уларнинг таркибқда ўзга
таркибли ётқизиқларнинг аралаш тарзда учраши, сув
таъсирида силлиқланиши, сараланиши ёки қатлам-қатлам
ҳолда бўлиши кузатилмайди. Баланд тог минтақалари бўйлаб

* Зона ослабления — рус тшгадаги тушунча бўлиб, у тектоник бриқлар атрофида тот жинслар
монолитлигининг бузилиши, натижада ғовакдорлик даражасининг ошишини билдиради.


31




мавжуд бўлган криоген* зоналарда манфий ҳарорат туфайли
юзага келган элювийлар кузатилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам
элювийлар таркибини катта-кичик ўлчамдаги харсанглар,
бурчаклари қиррадор чақиқ жинслар, ўлчами 1-10 мм дан
ошмайдиган тоғ жинси бўлаклари ташкил этади.

Элювийлар тупроқ қопламининг шаклланишида муҳим
роль ўйнайди. Бундай тупроқлар генетик келиб чиқишига
кўра автоморф ва гидроморф гуруҳларга ажратилади.

Мавзуга оид савол ва топшириқлар

  1. Нураш ва унинг сабаблари ҳақида тушунча беринг.

  2. Нурашнинг неча тури мавжуд?

  3. Физик нураш ва унинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб
    беринг.


  4. Табиатда кимёвий нураш қандай содир бўлади?

  5. Биологик нураш ҳақида тушунча беринг ва унинг
    физик ва кимёвий нурашдан фарқини айтинг.


  6. Нураш табиатда қандай аҳамият касб этади?

Шамол таъсирида юз берувчи табиий географик жара-
ёнлар ва рельеф шакллари. Ҳаво массаларининг горизонтал
ҳаракати туфайли юзага келувчи куч шамол деб аталади. У
иқлим омилидир. Чунки, ҳароратни бир жойдан иккинчи
жойга кўчириб, ҳаво таркибидаги намни ўзгаришига кунлар-
нинг исиши ёки совишига сабабчи бўлади. Ҳаво массалари
ҳаракатланганда ер юзасига ишқаланиб, уни емиради, мине-
рал заррачаларни бир жойдан иккинчи жойга олиб кетади ва
тўплайди. Натижада эса геоморфологик омилга айланади.
Демак, шамол кучи туфайли дарё ўзанини емиргандаги каби
бир чизиқли йўналишда эмас, балки кенг майдон бўйлаб,
аммо майдонларни танлаган ҳолда емириш ишларини олиб
боради. Биз бу ерда «танлаш» тушунчасига атайлаб урғу бер-
дик. Чунки, шамолнинг таъсири ер юзасининг барча ҳудуд-



* krios - лотинча совуқ демақдир.




лари бўйлаб бир хилда эмас, балки қуруқ, ўсимликлар сийрак
ўсувчи ҳудудларида фаол кечади. Бундай майдонларни
чўллар, чала чўллар, қумли соқиллар, нураш, сув таъсирида
кучли емирилган майдонлар ташкил этади. Шамолнинг иши-
ни табиатда юз беришига кура қуйидаги гуруҳларга ажрати-
шимиз мумкин:

Бмириш. Шамол ўз ҳаракати мобайнида ер юзасига
ишқаланар экан, унинг ташқи таъсирга сербардош бўлмаган
ҳудудларни емира бошлайди. Шамолнинг емириш иши
дефляция ва корразия тарзида рўй беради.

Дефляция - лотинча «deflatio» - пуфлаш, пуфлайман
деган маъно беради. Бу жараён туфайли тоғ жинсларининг
шамол таъсирида емирилиб, майдаланган заррачаларнинг
бошқа жойларга кўчирилиб кетилиши кузатилади. Дефляция
жараёни, айниқса чўлларда, ёғингарчилиқ кам бўладиган,
ўсимликлар сийрак ўсадиган, қурғоқчил иқлим ҳукмрон
бўлган ҳудудлар бўйлаб кўп кузатилади. Чунки бундай
майдонлар бўйлаб шамол майда, қуруқ ва енгил заррачаларни
осонлик билан жойидан қўзғатиб, бир нуқтадан иккинчи
нуқтага кўчира олади. Олиб кетиладиган заррачалар ўлчами
шамолнинг тезлиги билан чамбарчас боғликдир. Масалан,
М.С.Шерматов ва бошқаларнинг маълумотларига кўра,
секундига 6,5 м тезликда эсувчи шамол диаметри 0,25 мм дан
ошмайдиган чанг заррачаларини осонгина бир жойдан
иккинчи жойга кўчира олади. Ундан кучли шамол эса, янада
йирикроқ заррачаларни учира олади. Масалан, секундига 10
м тезликда эсувчи шамол диаметри 1 мм бўлган тоғ жинси
заррачаларини жойидан қўзғатиб ўнлаб, ҳатто юзлаб км
узокдикка олиб бориб ётқизиши мумкин. Секундига 20 м
тезликда эсувчи довул тарзида шаклланган шамоллар эса,
диаметри 4 мм гача бўлган тоғ жинси бўлакларини учириб
кетади. Ўртача тезликда эсувчи шамол ер юзасидан 25 км
3

ёки 50 млрд. тонна микдордаги чанг заррачаларини атмос-
ферага кўтара олади. Бунча микдордаги юкни бир жойдан



33




иккинчи жойга олиб бориш учун В.Милышчук маълумотига
кўра 8 млн. та темир йўл вагони керак бўлар эди.

Дефляция нураш жараёни кучли бўлган ҳудудларда фаол
кечади. Натижада 5-10 см қалинликдаги тупроқ қоплами,
шўрхоклардаги туз заррачалари шамол таъсирида кўкка
кўтарилади ва қуюқ чанг булутлари қуёш нурини тўсиб, тева-
рак-атроф қоронғулашади. Шундай чанг бўронлари айниқса,
Қизилқум, Қорақум каби йирик чўлларда тез-тез такрорланиб
тургани ҳолда, баъзан унинг атрофларвда ҳам кузатилади.
Масалан, кузатишларимизга кўра, Қизилқум чўлида шакллан-
ган чанг бўрони кейинги 50 йил давомида биринчи маротаба
Зарафшон водийси бўйлаб 2011 йилнинг август ойида юз
берган бўлиб, жараён уч-тўрт соат давом этди. Ўшавда Ер
юзасини бир неча мм қалинликдаги майда чанг заррачалари
қоплаб олган эди. 1953, 1968, 1975 йили Ашхобод атрофида
кузатилган чанг бўрони туфайли ҳар бир гектар майдон
бўйлаб 30 тонна чанг заррачалари ётқизилган. Демак, 2011
йилнинг августада Зарафшон водийсида кузатилган чанг
бўрони ҳам шундан кам бўлмаган микдордаги дефляция
материалларини - эол ётқизиқларни олиб келтириб ётқизган
бўлиши мумкин. Демак, шамол тог жинсларининг майда
заррачаларини олиб кетиш, транспортировка ва аккумуляция
қилиш - тўплаш хусусиятига эга экан. Шамол элтиш, яъни
олиб кетиш вазифасини бажарган жойларда, дефляция туфай-
ли юзага келган рельеф шакллари, шамол котловиналари
ҳосил бўлади. Шамол котловиналари жинсларни шамол
учириб кетиши учун шароит айниқса, қулай бўлган майдон-
лар (шўрхоклар, ер юзаси кучли механик таъсирга учараган
ерлар) да ёки маҳаллий шамоллар мудом кучли эсадйган
жойлар (масалан, шамол бирон механик тўсиққа - дўнглик,
тепаликка учраб уюрма ҳосил бўладиган ерлар)да вужудга
келади. Орол денгизининг шимолий қисмида жойлашган
Қорниёриқ шўрхокли ботиги худди шундай йўл билан қосил
бўлгандир. Демак, В.А.Федорович фикрига кўра, ушбу ботиқ
1 миллион йил давомида шаклланган. В.А.Федорович фик-



34


ридан келиб чиқиб, мазкур ҳудудда дефляция 1 миллион йил-


дан ошиқроқ давр мобайнида давом этмоқда дейиш мумкин.
Дефляция асосан ялпи тарзда, кенг майдонлар бўйлаб
ривожлангани каби таассурот
уйғотсада, аслида у нуқтали
ба
ъзан чизиқли тарзда юз беришини ҳам англаш мумкин.
Нуқгали тарзда ҳосил бўлувчи дефляция ўчоқлари йирик
бўлмаган ш
ўрхоклар, чорва туёқлари ёки механик таъсир
туфайли кучли
ўзгарган майдонлар тарзида юзага келади.
Масалан сувлоқ
- қудуқлар аторфида.
Чизиқли тартибда юз берувчи дефляция ўчоқлари эса
асосан қум
, шагал ёки асфальт, бетон каби қопламалари
бўлма
ган дала йўллари мисолида вужудга келади. Айниқса,
лёсс ётқизиқлари кенг тарқал
ган Ўзбекистоннинг адир минта-
қасида чизиқли тартибда юз берувчи дефляция кучли сези-
лади. Шу боисдан адирлар бўйлаб ўтган йўллар чорва мол-
лари, транспорт турлари, умуман серқатнов ҳаракат туфайли
кучли топта
лганлиги учун шамол таъсирига тез берилади.
Натижада шамол к
ўпчиган тупроқ қоплами (маҳаллий ёки
ўзбек халқ табиий географик терминларида бу ҳолатни гурпак
тупроқ деб аталади А.Н.) ен
гилгина кўчира олади ва натижада
йўл юзаси йилдан-йи
лга чуқурлаша бориб, бир неча метрдан,
ҳатто ўнлаб метргача ч
уқурлашиб кетади. Бу жараённи
ривожланишига ёмғир, эри
ган қор суви туфайли юз берадиган
сув эрозияси ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Чунки дефляция
туфайли чу
қурлаша борган йўл йўналиши, атмосфера ёгин-
лари учун табиий ўзан ўрнини ўтай олади. Шамол туфайли
турли рельеф шакллари ҳо
сил бўлади. Улар қуйидагилардир:
Бархан. Қумли чўллар бўйлаб шамол йўналиши бўйича
ёйсимон ёки ярим ёйсимон тарзда шаклланган 5-20 м
баландликдаги кум тепалар барханлар деб аталади. Уларнинг
шамолга рўбарў томони қия, шамолга тескари ён ба
ғирлари
тик б
ўлади. Барханлар шамол таъсирида йилига бир неча см
дан, юзлаб метр
га қадар кўчиб юради. Кучли шамол эсган
даврда бир неча соат мобайнида ҳам янги бархан уюми
шаклланиши мумкин. Барханлар асосан кум заррачаларининг



35




бирон бир турғун предмет (бута, йирик харсангтош, бута-
симон пакана дарахт ва ҳ.к.) атрофи
да тўпланиши туфайли
юзага келади (2-расм).







Yüklə 2,53 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə