Фан бўйича талабаларнинг билим ва кўиикмаларига
куйиладиган талаблар.
Улар қуйидагиларни билишлари лозим:
курснинг мақсад ва вазифаларини, тадқиқот
усулларини;
табиий географик жараёнларнинг шакллантириш омил-
ларини, синфлапггириш белгиларини;
турли хил омиллар таъсирида шаклланадиган ва
ривожланадиган табиий географик жараёнларни, уларнинг
кенг тарқалган ҳудудларини, уларга қарши кураш чора-
тадбирларини;
ҳар бир табиий географик жараённи ўрганишнинг
илмий ва амалий аҳамиятини аниқлаш.
Талабалар қуйидагиларни ўзлаштиришлари зарур:
ҳар бир табиий географик жараённи турига кўра ўз
жойида аниқлай билишни;
табиий геофафик жараённинг келиб чиқиш сабаблари
ва маҳсулотларини ажрата билишни;
табиий географик жараёнларнинг табиатдаги тутган
ўрни ва амалий аҳамиятини белгилашни;
табиий географик жараёнларнинг олдини олиш бўйича
чора-тадбир турларини.
«Табиий географик жараёнлар» фанининг бошқа
фанлар билан ўзаро алоцаси.
Ушбу предмет «Умумий ер бил ими», «Умумий
геология», «Геоморфология», «Ўзбекистон табиий геогра-
фияси», «Топонимика», «Материклар ва океанлар табиий
географияси», «Гидрология», «Табиатни муҳофаза қилиш»,
«Тупроқшунослик», «Экология» «Атроф-муҳит муҳофазаси»
каби фанлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўрганилади ва
ривожланади.
Мавзуга оид савол ва топшириқлар
Предметнинг долзарблиги ҳақида сизнинг фикрингиз.
Фаннинг мақсади нимадан иборат?
Фаннинг вазифалари қандай масалаларнинг ечимига
қаратилган?
Фан бўйича талабаларнинг билим ва кўникмаларига
қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
«Табиий географик жараёнлар» фани юзасидан
талабалар қавдай вазифаларни уддалай олишлари керак?
«Табиий географик жараёнлар» фанининг бошқа
фанлар билан ўзаро алоқадорлигини сўзлаб беринг?
1-мавзу. Табиий географик жараёнларнинг илмий
ўрганилиш тарихи
Табиий географик жараёнларни ўрганиш тарихи қадимги
даврларга бориб тақалади. Тарихий даврларда яшаб ўтган
географлар, тарихчилар ўз замоналарида бўлиб ўтган кучли
зилзилалар, вулқон отилиши, сел келиши, бўронлар, кум
бўронлари, кўчкиларнинг юз беришидан хабар берадилар.
Уларнинг тафсилотлари, келтирган зарарлари хусусида ёзиб
қолдирганлар. Наршахий (X аср), Беруний (XI аср), Ёкут
Хамавий (XII аср), Заҳиридцин Муҳаммад Бобур (XVI) шулар
жумласидандир. Ушбу олимлар табиий географик жараёнлар
хусусидаги маълумотларни махсус тарзда эмас, балки айрим
масалаларни баён этиш мобайнида тавсифлайдилар. Масалан,
машхур геофаф ва тарихчи ҳамда йирик давлат арбоби
(вазир) бўлган Аҳмад ибн Наср Жайҳоний Бухоро шаҳрида
бўлиб ўтган даҳшатли зилзила туфайли вафот этади. Тарихчи
олимларнинг ёзиб қолдиришича, бу сана 942 йилда юз берган
эди. Ушбу маълумот табиий географик жараёнларни ўрганиш
нуқтаи назарцдан ҳам ўта муҳимдир. Чунки, Бухоро шаҳри 7
баллик зилзилалар ҳудудига мансуб. Бу ерда ундан кучли
зилзилалар камдан-кам ҳолатлардагина кузатилади ёки
умуман кузатилмаслиги мумкин. Тарихий маълумотлар эса
Бухоро шаҳрида ҳам кучли зилзилалар юз бериш эҳтимоли
мавжуд эканлигидан дарак беради.
Абу Райҳон Берунийнинг она шаҳри Котни 993 йили
дегиш* ювиб кетганлиги хусусида «Ал Осор Боқия ан-ал-
Қурун ал Холия» («Ўтмиш халқларидан қолган ёдгорликлар»)
асарида ёзиб колдиради. Қадимги муаллифлар томонидан баён
этилган табиий географик жараёнлар уз даврида «табиий геог-
рафик жараёнлар» термини остида ифода этилмасада, айрим
халқ терминлари тарзида аталгани маълум. Масалан, сел,
кўчки, сурилма дегиш ва бошқаларни халқ табиий географик
терминлари сирасидан бўлиб, улар замонавий илмий
адабиётларда хдм айнан шу куринишда ишлатилади.
Табиий географик жараёнларни илмий тарзда ўрганиш
бўйича дастлабки географик йўналишлар ва мактаблар XIX
асрдан вужудга кела бошлади. Бу даврга келиб география
фанининг қиёсий баён йўналишига Элизе Реклю (1830-1908),
Э.Мартони (1873-1955) каби олимлар асос солди. Ушбу
йўналиш асосида мажмуали география мактаби П.П.Семенов
Тян-Шанский (1827-1914) раҳбарлигида, умумий географик
мактаб Д.Н.Анучин (1843-1925) раҳбарлигида, Ю.М.Шо-
кольский (1856-1940) раҳбарлиги оствда «Океанология» каби
мактаблар шаклланди.
Айниқса, Д.Н.Анучин асос солган «Умумий географик
мактаб» замирида унинг издошлари Л.С.Берг, А.А.Борзов,
А.А.Крубер, А.СБарков, Б.Ф.Добринин, И.С.Шукин каби
географ олимлар етишиб чиқди. Уларнинг табиий географик
жараёнларни геологик, геоморфологик нуқтаи назардан туриб
ўрганган йирик асарлари шаклланди.
Академик В.А.Обручев, проф.О.К.Лангелар томонвдан
инженерлик геологияси нуқтаи назаридан табиий географик
жараёнларнинг дастлаб айрим турлари ўрганилди,
дарсликларга киритилди. Бу ўринда О.К.Лангенинг ўзига хос
ўрни бор. О.К.Ланге (1883-1975) МГУ профессора геолог
А Л.Павлов мактабининг давомчиси сифатида 1924 йили
Ўрта Осиё Давлат университети (САГУ) қошида илк бора
* Дегиш хдқида ушбу асарнинг 50-сахифасидан тўлиқ тушунча олиш мумкин.
7
«Динамик геология», кафедрасига асос солди ва уни бошқа-
риш асносида дарсликлар, қўлланмалар яратишга муваффақ
бўлди. Уларнинг барчасида табиий географик жараёнларнинг
айрим генетик турлари, географик тарқалиш хусусиятлари
тўғрисида тушунчалар мавжуд. Шунинг учун ушбу кафедра
Урта Осиё бўйича ягона илмий тадқиқот марказига айланди.
О.К.Ланге раҳбарлигида Н.И.Толстихин, Б.Ф.Георгиевский,
Ф.Ф.Мужчинин, Г.А.Архангельский каби олимлар етишиб
чикдилар ва улар уз навбатида гидрогеология фанини
ривожлантириш билан биргаликда инженерлик геологияси
йўналишини ўрганишга ўз дарсликлари, монографиялари
орқали ҳисса қўшдилар. Улар табиий географик жараёнларни
инженерлик геологияси нуқтаи назаридан туриб ўрганганлар.
Кейинчалик О .К Л ангенинг Ўзбекистонда йирик инженер
геологик мактаби шаклланди. Бу мактабнинг асосини
академиклар Х.М.Абдуллаев, Г.О.Мавлонов, А.Н.Султон-
хўжаев, г.ф.д., профессор Н.Н.Ҳожибоев, У .У .Умаров каби
олимлар ташкил этган.
Академик Ҳабиб Мухамедович Абдуллаев мактаби.
Ҳ.М.Абдуллаев 1935 йили инженер-геолог мутахассислиги
бўйича ҳозирги Техника университетининг «Геология
разведка» факультетини тугатгач, Ўрта Осиё индустрия
институтининг фойдали қазилмалар кафедрасида доцент
вазифасида ишлаб юриш билан биргаликда «Умумий геоло-
гия» курси бўйича маърузалар ўқиди, юқори лавозимли давлат
ишларида ишлади. Унинг Г.О.Мавлонов, Н.А.Кенесарин,
Х.Т.Тўлаганов, А.Султонхўжаев каби гидрогеология, инже-
нерлик геологияси соҳаси бўйича йирик издошлари бор.
Ҳ.М.Абдуллаев 1946 йили докторлик диссертациясини ҳимоя
қилгач, шу йили Ўзбекистон Фанлар Академияс ининг акаде-
миги вазифасига сайланди. У шу билан биргаликда табиий
географик жараёнларни ўрганиш ишларига ҳам ўз ҳиссасини
қўшган олимдир. Ҳ.М.Абдуллаев ташкил этган «Геология»
илмий текшириш института қошида «Гляциология» лабора-
торияси фаолият кўрсатар экан, унда А.А.Крейтер, К.Г.Кага-
ров, М.Носиров, АЛесняк, А.Ким, А.Бассин каби гляциолог
олимлар Ўрта Осиё тог музликлари, уларнинг табиатдаги
ўрни ва улар билан боглиқ ҳолда кечадиган табиий географик
жараёнлар устида илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар.
Академик Ғани Орифхонович Мавлонов гидрогеология ва
инженерлик геологияси соҳасида йирик мутахассис, шу йўна-
лишнинг Ўзбекистондаги кўзга кўринган вакили ва асосчи-
ларидан биридир. У 1960 йили Тошкентда ГИДРОИНГЕО
(Гидрогеология ва инженерлик геологияси) илмий тадқиқот
институтини ташкил этишга эришади. Шу билан биргаликда
леёс ётқизиқларининг шаклланиши ва унинг асосида юзага
келадиган табиий географик жараёнларни ўрганишга катта
ҳисса қўшган олимдир. Унинг ташаббуси билан
ГИДРОИНГЕО илмий тадқиқот института қошида, «Инже-
нерлик геодинамикаси» бўлими ташкил этилди.
1969 йилнинг охирида ГИДРОИНГЕО илмий тадқиқот
института, ишлаб чиқариш ва олимлар кучини бирлаштириш
мақсадида «Ўзбекгидрогеология» илмий ишлаб чиқариш
бирлашмаси таркибига киритилди. Бу ишнинг ташкилотчилари
г-м.ф.д., профессорлар Н.Н.Ҳожибоев, Х.Т.Тўлаганов, Г.В.Ку-
ликов, А.С.Ҳасанов, г-м.ф.н. ВА-Гейнц, Г А.Манжирова,
М.Г.Хўжаев, М.И.Исмоилов, Р.С.Сайфуллаев каби олимлар эди.
ГИДРОИНГЕО илмий тадқиқот института қошида таш-
кил этилган «Инженерлик геодинамикаси» бўлими табиий
географик жараёнларни инженерлик геологияси нуқтаи на-
заридан туриб тадқиқ этган. Бу бўлим 1960 йиллари г-м.ф.д.
М.П.Кузминов томонидан бошқарилган бўлса, кейинчалик у
бир неча табиий географик жараёнларни ўрганувчи лабора-
торияларни бирлаштирувчи бўлимга айлантирилди. Бўлим
қошида дастлаб П.М.Карпов, кейинчалик 1972 йилдан
Р.А.Ниёзов бошчилигида «Ён бағирлар ва қияликлар
турғунлиги» лабораториясида, Х.В.Ваҳобов, В.И.Мартемья-
нов, Б.Т.Исмоилов, А.А.Башкирова, В.Д.Минченко фаолият
кўрсатди. Ушбу лаборатория олимлари сурилмаларнинг юз
бериш хусусиятларини тадқиқ этадилар.
П.МКарпов, кейинчалик А.П.Пушкоренко бошчилигида
сел жараёнлари «Қуюқ оқим ўчоқлари» лабораториясида
ўрганилди. Бу лабораторияда инженер геологлар билан
биргаликда географ С.Р.Саидова, Ш.Хўжаев, В.Ким каби
олимлар фаолият юритдилар.
Ушбу лаборатория илмий ходимлари сув омборлар
қирғоғининг абразия туфайли қайта шаклланиш муаммосини
ўрганишга ҳам катта эътибор қаратган ҳолда тадқиқотлар
олиб бордилар.
Карст жараёни эса, г.ф.д. профессор М.М.Маматқулов
бошчилигида «Карст ва спелеология» лабораториясида нафа-
қат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиё ҳудуди бўйича
ўрганилди. Бу лабораторияда карст жараёни асосан географлар
МА-Ҳошимов, ААлимов, К.Р Арилов, ИА.Огажонов, А.Низо-
мовлар томонидан тадқиқ этилиб, Ўрта Осиёнинг хусусан
Ўзбекистоннинг тоғлик худудларида карст жараёнининг
ривожланиш хусусиятлари ўрганилди.
Умуман олганда, карст жараёни Ўзбекистонда бирмунча
кенг тадқиқ этилгандир. ИА.Кастанье, Н.А.Гвоздецкий,
ЯАЛевен, О.Ю.Пославская, М.М.Маматқулов, АА.Крейтер,
МААбдужаборов, унинг сафдошлари А.Маматов, З.Сул-
тонов, М.Ҳошимов, А.Алимов, КАрипов, Р.Халимов,
Л.Б.Климчук, В.Кучерявих, И.Отажонов, П.Отаев, А.Нюомов
шулар жумласидандир.
1982 йили «Карст ва спелеология» лабораториясида проф.
М.М.Маматқулов бошчилигида КАрипов ва А.Низомовлар
томонидан суффозия жараёнини ўрганиш, ишдан чиққан кон
лаҳмларидан оқилона фойдаланиш ва ер остида кечаётган
айрим табиий географик жараён (ўпирилма, кон сатҳининг
шишиши, карст ҳодисаси) ларини тадқиқ этиш ишлари ҳам
йўлга қўйилади.
Геоморфология йўналиши. Ушбу йўналишга амери-
калик олим У.М.Девис томонидан асос солинган. У геог-
рафик циклларни ёшлик, вояга етганлик, кексалик даврига
бўлиб ўрганди. Олим томонидан ушбу даврлар гарчанд
ю
алоҳида тарзда ўрганилсада, аслида улар табиатан бир бутун,
бир-бирларидан ажралмаган ҳолда ривожланади, дея уқти-
ради.
Геоморфолог В.Пенк (1888—1923) барча ёнбағирлар морфо-
логияси тектоник қаракатлар туфайли юзага келишини
уқгиради. Рус олими М.В.Ломоносов эса рельефнинг ташқи ва
ички кучлар таъсирида шаклланишига урғу беради. Унинг
ушбу ғоясини С.Н.Никитин, А.П.Карпинский, А.П.Павлов ўз
асарларида ривожлантиради. Ушбу тадқиқотчилардан, айниқ-
са, А.П.Павловнинг «Текисликлар рельефи ва унинг ер усти ва
ости сувлари таъсирида ўзгариши ҳақида» номли китоби жуда
қизиқарлидир.
1930 йилларда географлар Я.С.Эделыптейн ҳамда
И.С.Шукин томонидан илк бора олий ўқув юрти талабалари
учун геоморфология фани юзасидан дарслик яратилди.
Я.С.Эдельштейн (1869-1952) Санкт-Петербург геоморфо-
логлар мактабининг асосчиси бўлиб, у Санкт-Петербург
университета География факул ьтетининг дастлабки декани
эди. Я.С.Эдельштейн асарлари «Основы геоморфологии»
(1938) олимнинг узоқ вақтлар далада олиб борган кузатиш-
лари, уюштирган кўплаб экспедиция материаллари асосида
яратилган. Натижада Санкт-Петербург университета, Геогра-
фия факультета қошида, геоморфология кафедраси ташкил
этилди. Ушбу кафедрада Я.С.Эделыитейннинг издошлари си-
фатида К.К.Марков, И.П.Герасимов, Н.И.Соколов, Г.Д.Рих-
тер каби олимлар табиий гео график жараёнларни ўрганишга
ҳисса қўшган йирик геоморфологлар сифатида шаклланди.
А.А.Борзов (1874-1939) ва И.С.Шукин (1885-1984) Мос-
ква Давлат университетининг Геофафия факультети қошида
Москва Геоморфологлар мактабига асос солдилар. И.С.Шу-
кин кейинчалик География факультети қошида илк бор
«Геоморфология» кафедрасини ташкил этди. Унинг уч том-
дан иборат «Общая морфология сущи» (1936) номли олий
ўқув юртлари учун яратилган дарслиги ҳозирда ҳам ўз аҳа-
миятини йўқотгани йўқ. Ушбу олимнинг издошлари сифатида
и
шаклланган А.И.Спиридонов, А.И.Соловьев, Н.А.Гвоздецкий,
Н.И.Михайлов, М.В .Карандеева, Г.К.Тушинский, О.К Ле-
онтьев, Н.А.Солнцев, С .С .Воскресенский каби олимлар таби-
ий географик жараёнларни ландшафтнинг асосий компонент-
лари сифатида ўргандилар.
Кейинчалик Ўзбекистонда Санкт-Петербург ҳамда
Москва геоморфологлар мактаби намоёндаларининг издош-
лари сифатида бир гуруҳ ўзбекистонлик Ю.А.Скворцов,
А.Ю.Алферов, Н.А.Когай, Ю.Я.Кузнецов, О.Ю.Пославская,
М.М.Маматқулов, Г.Ф.Тепохин, Б.В.Яскович каби геомор-
фолог олимлар шаклланади. Улар Ўзбекистон, Ўрта Осиё-
нинг географик тузилиши ҳақидаги илмий ғояларни ёритиш
арафасида айрим табиий географик жараёнлар хусусида ҳам
ўз фикрларини билдирадилар. Кейинги даврларда тектоник,
гравитацион, денудацион, гляциал, суффозия, эрозия,
аккумляция, эол келиб чиқишга эга бўлган табиий географик
жараёнлар Б.А.Федорович, А.Б.Бобоев, М.Ш.Шерматов,
А.Рафиқов, Х.Ваҳобов, А.Н.Ниғматов А.Низомов каби олимлар
томонидан жиддий тадқиқ этилди ва бу борадаги илмий ишлар
ҳозирда ҳам давом этмокда.
Dostları ilə paylaş: |