(ВЛ.Обручев бўйича).
Сурилма табиатда қуйидаги сабаблар туфайли юз бериши
мумкин:
Тик ён багирлар тагининг даре оқими, сув омбор,
денгиз абразияси туфайли жарликлар тарзида емирилиши;
Сув ўтказмайдиган қатлам устида, сув ўтказадиган
ғовак (лёсс, тупроқ, қум, шагал аралаш) тўртламчи давр
ётқизиқларининг қават-қават ҳолда ётиши;
90
Содир бўлган атмосфера ёғинлари, эриган қор суви,
қисман сунъий суғориш туфайли ғовак тўртламчи давр
ётқизиқларининг сувга бўкиши;
Сув ўтказмайдиган қатлам йўналиши бўйлаб гидрогео-
логик горизонтнинг шаклланиши ва сирпанувчи юза ҳосил
бўлиши;
Бўккан ғовак жинслар солйпггирма оғирлигининг ор-
тиши натижасида қия ён багир бўйлаб тўпланган жинслар-
нинг гравитацион куч туфайли сурилиб кетиши.
Сурилма юзага келишида иштирок этувчи ёрдамчи
омиллар:
Антропоген таъсир сурилма юз бериши мумкин бўлган
ҳудудларда мавжуд бўлган ўрмон қопламининг кесиб
ташланиши;
Сунъий сугориш туфайли грунтнинг меъёридан ортиқ
даражада бўкиши;
Кон қазиш, портлатиш, темир йўл ва автомобиль йўл-
ларини барпо этиш туфайли ер юзасининг енгил тебраниши;
Сейсмик таъсирнинг фаоллашуви, яъни зилзила-
ларнинг тез-тез такрорланиши.
Сурилмаларни Д.С.Кизевальтер, Г.И.Раскатов, А.А.Ри-
жова (1981) тўртта йирик гуруҳга бўлиб ўрганади. Улар
қуйидагилардан иборат:
Ўпирилиш билан бирга кечувчи сурилмалар. Бу
туркумга хос сурилмалар йирик мустаҳкам бириккан
тўртламчи давр ётқизиқ (лёсс, қум, шағал аралаш
қатлам)ларнинг сурилиб бўлак-бўлак ҳолда кириб қолиши
туфайли юз беради. Ушбу туркумдаги сурилмалар юз бергач,
сурилган грунт массаси ва сурилмадан ажралиб қолган
турғун ён багир бўйлаб цирк кўринишидаги тик қиррали
деворсимон қиялик шаклланади. Шу боисдан улар сурилма
цирки деб аталади.
91
Ҳақиқий сурилмалар. Бу турдаги сурилмалар силжиган
массанинг қалинлиги, сурилиш кўлами, шаклига кўра
турлича бўлиши мумкин.
Хандақсимон - кичик сурилмачалар. Бу турга мансуб
сурилмаларда силжиш массасининг қалинлиги 5 м дан кам
бўлиб, фақат юза қатламларни ташкил этувчи ғовакдор
жинсларнигина қамраб олади.
Оқмалар. Силжиш массасининг қалинлиги 1 м дан қалин
бўлмаган ҳолда нураш пўстининг энг юза қисминигина
қамраб олади. Демак, ушбу тўрттала гуруҳ ичида энг муҳим
аҳамият касб этувчиси иккинчи гуруҳга мансуб бўлган
ҳақиқий сурилмалар экан.
Сурилмаларнинг тузилиши. Сурилма гарчанд бир
бутун сурилувчан, аралаш таркибли жинслар массасини
ташкил этсада, у шартли равишда қуйқцаги қисмларга
бўлинади:
Сув ўтказмайдиган қатлам ёки сурилиш юзаси;
Сурилмадан ажралиб қолган ёнбағир ёки сурилма
цирки;
Сурилма базиси ёки қуйи қисми;
Сурилма супалари;
Сурилган жинслар уюми ёки сурилма ўркачи;
Сурилма боши;
Сурилма тили.
Сурилмаларнинг олдини олиш ва унга қарши кураш
чора-тадбирлари. Сурилмаларнинг олдини олиш ва унга
қарши кураш чора-тадбирларини икки гуруҳга бўлган ҳолда
ўрганиш мумкин.
Профилактик ёки пассив ҳолатда. Бу жараён даврида
куйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадга мувофиқдир:
v' Сурилма юз бериши мумкин бўлган ён бағир бўйлаб
грунт таркибида нам микдорининг ошиб кетмаслигига
эришиш;
92
S Сунъий суғориш жараёнини белгиланган қатьий
тартиб асосида амалгаошириш;
•S Маълум микдорда детонация берувчи манбага
айланадиган автомобиль, темир йўл ва бошқа қурилиш
ишларини режали тарзда олиб бориш;
•S Сурилма юз бериши мумкин бўлган ён бағирнинг
қуйи қисмини турли мақсад (қурилиш ишлари, канал ўтказиш
ва ҳ.к.) ларда тик кесишилишига йўл қўймаслик;
S Сурилма юз бериши мумкин бўлган ҳудудларда кон
қазиш, портлатиш ишларини олиб боришни тартибга солиш.
Асосий ёки фаол олиб бориладиган (сурилмага қарши)
ишлар тартиби:
Сурилмани келтириб чиқарувчи гидрологик оқимни
хавфли майдондан четга буриб юбориш ва шу орқали
грунтнинг бўкишига йўл қўймаслик;
S Сурилма юз бериши мумкин бўлган ён бағирнинг
қуйи қисмида кўл, сув омбор, денгиз каби ҳавзалар бўлган
ҳолатда абразиянинг кучини қирқиш учун тўлқин ҳаракатини
сусайтирувчи қурилмалар барпо этиш;
S Грунтни бўкишидан қимоя қилиш мақсадида ён бағир
бўйлаб зах қочирувчи дренажлар барпо этиш;
S Грунтнинг сирпанишига тўсқинлик қилувчи темир-
бетон конструкцияли қурилмалар яратиш.
Солифлюкция. Солифлюкция термини, лотин тилида
solum-тупроқ, fluchus-оқим, яъни грунт қатламининг оқиши
деган мазмунни беради.
Солифлюкциянинг географик тарқалиши асосан абадий
музлоқ ерлар ва баланд тоғ минтақасига хос ҳудудларга тўғри
келади. Бундай жойларда грунт йилнинг аксарият қисмида
музлаб ётади, ҳаво ҳарорати бирмунча кўтарилгач ернинг юза
сатҳигина эрийди. Қор қопламининг мунтазам эриши, ёмғир
ёғиши натижасида эса, нам тупроқ янада кўпроқ бўкади.
Натижада оғирлиги ошиб, гравитацион куч таъсирида қуйига
томон секинлик билан оқа бошлайди. Бу ҳаракатни англатув-
чи бир неча ташқи кўрсаткичлар мавжуд:
ўша ерда мавжуд бўлган дарахтлар йирик бута ва
симёғочларнинг ялпи қийшайиб қолиши;
йўлларнинг деформация олиши;
зинапоясимон, суфасимон яланглик, дўнгликларининг
шаклланиши;
ҳосил бўлган дўнгликларнинг олд қисмида қурум*-
ларнинг тўпланиши.
Солифлюкция натижасида сувга бўкиб, юмшаган ва
қиялик ҳамда гравитацион куч туфайли силжиш даражасига
етган грунтнинг ҳаракати жуда суст кечади. Бу кўрсатгич
турли шароитда турлича бўлиши мумкин. Бу жараён
мобайнида силжиётган грунтнинг совуқ таъсирида музлаши
ҳамда ҳарорат бирмунча илигач эриб, заррачаларининг янада
мяйдаланиши унинг ҳаракатини фаоллаштиради. Бу
кўрсатгич 5-10° қияликдаги ён биғирлар бўйлаб атига бир
неча см бир фасл бўйича эса бир неча метрга етиши мумкин.
Нниядия. Солифлюкция кўп ҳолларда нивация билан
биргаликда кечади. Нивация (лотинча nivis- қор деган
мазмунни беради) ён бағир бўйлаб тўпланган қор
қопламининг ҳаво ҳароратининг илиши туфайли бу ердаги
тоғ жинси бўлакларининг қор билан биргаликда ҳаракатлана
бориб, янада кичикроқ бўлакчаларга парчаланиши,
тўпланиши, сочилиши туфайли юз беради. Умуман олганда,
нивация эриган қор суви таъсирида ёки музлаган грунтнинг
эриб, ўзига хос рельеф ҳосил қилиш жараёнидан иборатдир.
Кўчки. Тог ёнбағирларида йигилиб қолган қор
қопламининг оғирлик кучи туфайли қуйига томон шитоб
* Қурум - Қурумлар, турли ўлчамдаги тоғ жинси парчаларининг ён бағр бўйлаб тартибсиз
сочилиб, уюлиб бтишидир. Маҳмуд Қошғарий «Девони луғатит туряс» асарида, (I том 485-бет)
қурум қадимгя туркча сўз бўлиб, қоя мазмунини беради, деб ёзади.
Дарҳақиқдт, қурум-ёқуг тилидан ўзбекчага агдарилганда тош деган мазмун беради. Қурумлар
туфайли тош денгизлари, тош дарелари шаклланади. Тош дарблари қурумларнинг чизиқли
йўналиш бўйича таркдлиши, тош денгазлари эса қурумларнинг кенг ялангликлар бўйлаб
шаклланишидир.
94
билан кўчиб тушиши кўчки дейилади. Кўчки - соф туркий
ўзакдан иборат халқ табиий геофафик терминидир.
Кўчки тушунчаси, сурилма, тоғ жинсларининг кулаб ёки
сурилиб тушиши, аксарият ҳолатларда қор қопламининг
кучишига нисбатан ишлатилади. Бу табиий географик
жараённинг юз бериши, ёнбағирнииг юқори қисмида йиғилиб
қолган қор қопламининг шиддат билан қуйига томон
сурилиб, кўчиб тушиши туфайли юзага келади. Бу ҳолатнинг
шаклланиш ига қорнинг кўп миқдорда йиғилиб қолиши, қор
қопламининг қайтадан кристалланиши, ҳарорат таъсирида
зичланиши ва ниҳоят ўз оғирлик кучи остида ҳаракатга
келиши сабабчи бўлади. Кўчкининг ҳаракатланиши одатда
ҳавонинг шовқин-сурон кўтарилиши, портлаш, ўқ узилиши,
қичқириқ, остида тебраниши каби энг суст таъсир остида ҳам
бошланиши хусусиятлидир. Кўчкилар даврида 1,5-2 млн м3
гача қор қопламининг ҳаракатга келганлиги аниқланган.
Бунда кўчиб тушувчи қор қопламининг қалинлиги 60 м га
қадар етади. Қор кўчкилари барча тоғли минтақалар учун хос
бўлиб, аҳоли пунктлари, сайёхдик лагерлари, алоқа
тармоқлари, йўллар, ўрмон қоплами ва чорва моллари учун
жидций хавф туғдириши мумкин.
Мавзуга оид савол ва топшириқлар.
Гравитацион кучлар таъсирида юз берувчи табиий
географик жараёнлар хусусида тушунча беринг.
Сурилмани келтириб чиқарувчи асосий омиллар нима?
Сурилмани келтириб чиқарувчи ёрдамчи омиллар
нима?
Сурилмаларнинг турларини кўрсатинг.
Сурилмаларнинг олдини олиш ва унга қарши кураш
чора-тадбирлари қандай амалга оширилади?
Солифлюция жараёни қандай юз беради?
Кўчки тўғрисида сўзлаб беринг.
95
9-мавзу. Антропоган таъсир туфайли юзага келадиган
табиий географик жараёнлар
Инсон таъсири туфайли шўрланиш, иккиламчи шўр-
ланиш, ботқоқланиш, агроэрозия, сув омборлари, суньий
кўллар қирғоғининг абразия га учраши каби табиий географик
жараёнлар ривожланиши мумкин.
Шўрланиш. У қурғоқчил ўлкаларда суғоришда сувдан
ўта исрофгарчилик билан фойдаланиш туфайли ер ости сув
сатқининг кўтарилиб кетиши натижасида юзага келади.
Шўрланиш, айниқса, пастқам жойларда минераллашган ер
ости сувларининг юзага кўтарилиши, кўлларнинг йилнинг
иссиқ фаслларида қуриб қолиши туфайли тупроқ қоплами
бўйлаб хлорид ва сульфат тузларининг йиғилишидан кучайиб
кетади. Шу боисдан Қуйи Амударё, Қуйи Зарафшон,
Мирзачўл, Марказий Фарғона, Қарши, Жанубий Сурхон-
дарёнинг кўпгина худудлари XX асрнинг ўрталаридан
бошлаб қўриқ ерларни ўзлаштириш, сувдан сугоришда
исрофгарчилик билан фойдаланиш туфайли шўрланган.
Шўрланишнинг олдини олиш учун суғориш маданиятига
амал қилиш билан биргаликда, грунт сувлари юзага яқин
ётадиган майдонлар бўйлаб зовурлар қазиш юқори самара
беради. Ушбу гидротехник иншоотлар грунт суви сатҳининг
нақадар юқори ёки қуйи қатламларда ётиши билан боғлиқ
ҳолда сийрак ёки зич тарзда қазилади. Бундан ташқари,
зовурлар грунт суви сатҳини пасайтира оладиган таъсир
майдонининг кенглиги ва ётқизиқларининг сув ўтказувчан-
лик даражасига кўра, оралиқ масофалари 50-200 м атрофида
бўлиши мақсадга мувофикдир.
Шунда ҳар бир гектар шўрланган ёки шўрланиши мумкин
бўлган ерга 45-55 м атрофида зовур тўғри келиши мумкин. Бу
кўрсаткич оша борган сари, унга тўғри пропорционал
равишда ҳосилдорлик миқдори ҳам орта боради.
Зовурларни тупроқ қоплами шўрланмасдан олдин ташкил
этиш мақсадга мувофиқ. Чунки бу ҳолатда. тупроқни
96
шўрланишини олдини олиш билан биргаликда, қуруқ тупроқ
қатлами бўйлаб қазиш ишлари енгиллашади. Энг асосийси
тупроқ таркибида турли туз микдорининг ошиб кетишига ва
шўр ювиш ишларининг олдини олишга эришилади.
Иккиламчи шўрланяш. Бу табиий географик жараён
обикор деҳқончилиқ қилинадиган ҳудудлар бўйлаб тупроқ
қоплами тузли ёки сульфатли ётқизиқлар устида ётган
ҳолатларда юзага келади. Чунки сувни экин далаларини
суғориш мақсадида керагидан ортиқча сарфлаш туфайли
юзага келувчи нам тупроқ қопламининг таг қисмида
жойлашган тузли, гипсли қатламгача етиб боради. Натижада
ушбу қатламга таъсир этган грунт суви туз, гипсни эритиб,
маълум миқцорда шурланади. Ёз фасли ҳаво ҳарорати
кўтарилиб тупроқ юзаси қуригач, капилляр каналчалар
орқали нам тупроқ юзасининг юқори қисми томон
ҳаракатлана боради ва юзага етгач қуёш ҳарорати остида
парчаланиб, кислород ва водородга ажралиб кетади. Сув
таркибидаги турли туз, гипс минераллари эса гупроқ юзасида
тўпланиб қолаверади. Натижада йиллар ўтиши билан ушбу
жараён муттасил ривожлана бориб, тупроқ юзасида
тўпланаётган туз заррачаларининг миқдори орта боради ва
тупроқ шу тариқа шўрланади.
Иккиламчи шўрланишнинг олдини олиш учун даставвал
тупроқ юзасига туз, гипс қатламлари яқин турган пай-
калларда суғориш ишларини рентабелли суғориш мадания-
тига қатъий амал қилган ҳолда ва албатта, қадимги суғориш
ишлари юзасидан тўпланган халқ қадриятларини самарали
қўллаш орқали эришиш мумкин. Иккиламчи шўрланиш ва
шўрланиш юз берган далаларда алмашлаб экишни йўлга
қўйиш, шўрланиш даражасини пасайтирувчи экинларни
кўпроқ экиш, маҳаллий ўғитлар, чиринди, қоқ кесак билан
далаларни озиқлантириш юксак самара беради.
Ботқоқланиш. Ушбу жараён табиий ҳолда кечгани каби,
сунъий тарзда ҳам амалга ошади. Суғорма деҳқончилиқца
сувни керагидан ортиқча равишда сарф қилиш натижада
97
грунт суви сатҳининг кўтарилиб, юзага қадар етиши туфайли
вужудга келади. Республикамиз худудида антропоген таъсир
туфайли ботқоқланган мақцонлар шўрланган, иккиламчи
шўрланган, чўлланишга учраган майдонлар каби кўп эмас.
. Чўлланиш. Ушбу табиий географик жараён иқлимнинг
қурғоқчил келишига боғлиқ ҳолда табиий келиб чиқишига эга
бўлиши билан биргаликда, инсон омилининг ердан нотўғри
фойдаланиши каби суньий тарзда ҳам амалга ошиши мумкин.
Айниқса, экин майдонларидан узлуксиз фойдаланиш, алма-
шилаб экишни четлаб ўтиб, кимёвий минерал ўғитлардан,
турли пестицидлар, дефолиантлардан меъёридан ортиқ
даражада фойдаланиш оқибатида тупроқ унумдорлиги пасая-
ди. Натижада бир вақтлари ҳосилдор бўлган майдонлар, ҳо-
силсиз ерларга айланиб, экин унмайдиган чўл тарзини олади.
Интернет маълумотларига кўра ҳозирги пайтда планетамиз
бўйлаб антропоген таъсир туфайли 9 млн.кв.км майдонда чўл
ҳосил бўлган. Ҳар йили тахминан 21 млн.га ер тўлиқ
бузилмоқца. Суғориладиган ерларнинг энг унумдор 6 млн. га
майдони эса чўлга айланмоқда.
Агроэрозия. Деҳқончилиқца экин майдонларидан
нотўгри фойдаланиш туфайли юзага келади. Агроэрозия ҳам
эрозия каби сув ва шамол таъсирида, инсон омилининг
аралашуви туфайли юзага келади.
Шамол таъсирида юзага келувчи агроэрозия,
шудгорланган майдонлар бўйлаб тупроқ юза қатламининг
учириб кетиши туфайли юзага келади. Республикамизнинг
37,9% ҳудуди маълум микдорда шамол таъсирида эрозияга
учраётган бўлса, бу ҳолат шудгорланган майдонлар бўйлаб,
айниқса, кучаймокда. Шамолнинг тезлиги 15м/с дан орт-
ганда, баъзи шудгорланган ернинг 25 см қалинлиқцаги қатла-
мининг учириб кетиши кузатилади. Тупроқ қопламининг 3-5
см қалинлиқцаги қатламини агроэрозияга учраши, айниқса,
кенг тарқалган (Э.В.Қодиров ва б. -1999). Агроэрозиянинг
шамол таъсирида юз беришини олдини олиш учун кулислар
ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
98
Агроэрозиянинг сув таъсирида юз бериши, нотўғри
суғориш, қия майдонларни нотўғри шудгорлаш туфайли
шаклланади. Ушбу ҳолат жарланиш жараёнини келтириб
чиқаради. Натижада ҳосилдор ерлар фойдаланишга яроқсиз,
унумсиз пайкалларга айланади.
Мавзуга оид савол ва топшнрнқлар
Антропоген таъсир туфайли юзага келувчи табиий
географик жараёнлар хусусида тушунча беринг.
Шўрланиш қандай юзага келади?
Иккиламчи шўрланиш тўғрисида сўзлаб беринг.
Ботқоқланиш, чўлланиш, агроэрозия жараёни қандай
кечади?
10-мавзу. Табиий географик жараёнларнинг юз бериши
туфайли вужудга келувчи рельеф шакллари ва уларнинг
халқ табиий географик термиилари орқали
ифодалаииши
Илмий лугавий маъно берувчи сўзга «термин» деб
айтилади. Термин лотинча сўз бўлиб, чегара, чек деган
маънони беради. У инсон ҳаёти, фаолияти ёки билимининг
бирор соҳасига оид муайян тушунчанинг бошқа тушунчалар
билан нисбатини ифодаловчи сўз ёки сўз бирикмасидир.
Худди шундай тушунчалар халқ ибораларида ҳам
қўлланилади. Ушбу тушунчалар табиатда рўй бераётган
ҳодисалар кўринишларини билиш учун уларнинг ҳар бири
аниқ термин орқали ифодаланади. Ўша сўзлар, кўпгина
ҳолатларда муайян тапонимларнинг шаклланишига сабабчи
бўлади. Шу боисдан уларни чуқур ўрганиш лозимдир. Чунки,
халқ терминлари билан таниш бўлмаган мутахассис
тапонимнинг этимологик мазмунини очиб бера олмайди.
Ваҳоланки, уларнинг кўпчилиги адабий тилдан узоқ
бўлганлиги учун, илмий адабиётларда учрамайди ёки кам
учрайди. Шу боисдан халқ терминлари ўзак ўрнида келган
99
топономик атамалар нотаниш сўз сифатида нотўғри талқин
қилинади ёки умуман фойдаланилмайди. Натижада бундай
топонимларнинг мазмуни ё бузиб талқин этилади, ёки
номаълумлигича қолади ва топономик тадқиқот мақсадига
тугал эриша олмайди. Демак, топонимлар билан иш олиб
бораётган тадқиқотчининг муҳим вазифаларидан бири халқ
терминларини чуқур ўрганишдан иборатдир. Виз қуйида
айрим халқ терминлари билан боғлиқ ҳолда шаклланган
топонимларга мисоллар келтирамиз ва уларни этимологик
мазмунини очиб беришга ҳаракат қиламиз. Улар ҳудуднинг
рельефи, тоғ жинсларининг турлари, иқлими, ички сувлари,
тупроқ қоплами, органик дунёси билан боғлиқ равишда
шаклланган халқ терминлари ва жой номларидир.
Чоҳак - гипс қатламларининг тартибсиз равишда
қалашиб ётишини англатадиган тушунча. Чоҳ - чуқур, ак
кичрайтирувчи аффикс ўрнида келади. Чунки чоҳак - гипс
тарқалган худудлар кучли карстланиб, натижада кўплаб карст
даҳаналари - чуқурлар тарзида шаклланади. Шу боисдан
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғли ҳудудларида
яшовчи аҳоли бундай жойларни чоҳак тош, Мингчуқур дея
атайди. Шу боисдан Мачайдарё ҳавзасида Чоҳаклининг гори,
Чахокли майдон каби топонимлар мавжуд.
Урғочитош - сланец қатламларининг тезда қат-қат бўлиб
бўлакларга ажралиб кетиш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоглн ҳудудларида
шу атама тарзида ифода этиладиган топонимлар учрайди.
Масалан, Сангардакдарё ҳавзасидаги (Боғча қишлоги атрофи)
кичик сойлик Ургочитошли номи билан юритилади.
Қийир - делювиал ётқизиқларининг ён бағир бўйлаб
ёйилиб ётган кўриниши. Шу боисдан қийирли номи билан
юритилувчи аронимлар жанубий гарбий Ўзбекистоннинг
тогли худудларида мавжуд.
Бел - довон тушунчасини ўтайди. Шимолий Нурота
тизмасидаги Қизил бел, Бойсун тоғидаги Белаути довонлари
каби атамалар шулар жумласидандир. Бу ерда «бел» атамаси
100
жонивор ёки инсоннинг бел қисми, анатомик тушунча
тарзида эмас, аксинча тоғнинг ошув жойи-довон сингари
англашилаяпди ва у маҳаллий халқ орасида жуда кенг
тарқалган жонли иборалар қаторидан ўрин олади.
Газа - бу тушунча ҳам бирон бир баландлик, қир ёки
тоғнинг ошув жойини қир учини англатувчи тушунчадир.
Аслида газа эмас кеза, кезиш маъносида ишлатилиши
тўғрироқдир. Ҳатто Оқ газа (Кетмон чопди тизмаси), Қизил
газа (Нурота тизмаси) каби сифатлар билан тўлдирилиши ўша
довоннинг неоген даврига хос қизил ётқизиқлари билан ёки
гипсли қатламлар чиқиб ётган, баъзан соз тупрокдан иборат
бўлган довоннинг табиий географик хусусиятларигача
англатади.
Зов - қояли жинслардан ташкил топтан тик жарликдир.
Зов тушунчаси орқали куп ҳолатларда куэсталар ёки
куэстасимон рельеф формалари тушунилади. Туркистон
тизма тоғларининг Зомин туманига тегишли худудда
Зовқўтон номли жой мавжуд бўлиб, учала томондан тик
қоялар билан ўралган кичик сойликнинг бошланиш тарафини
ташкил этади. Табиий географик тузилишига кура куй-эчки
қамаладиган қўтонни эслатганлиги ёки шу мақсадца
фойдаланилганлиги учун ҳам Завқўтон номини олган бўлиши
табиий. Ҳисор тоғида Зовталаш дараси ва шу номли нрмоқ
мавжуд. Аслида Зовталаш эмас, Зовтараш кўриниши,
тарашламоқ маъносига яқинрокдир.
Ҳоварлик - ҳовар текислик маъносини берса, «лию> жой
мазмунини англатувчи, балки куплик аффикси тарзида қатна-
шаяпди. Бу тушунча айниқса Қашқадарё, Сурхондарё
воҳаларининг тоғлик ҳудудпарида яшовчи аҳоли томонидан
кенг қўлланиладиган халқ терминидир. Шу боисдан Ҳисор
тоғларида катта Ҳовор, кичик Ҳовор ва ҳоказо каби
тушунчалардан ташкил топган аронимлар кўплаб учрайди.
Фарғона водийсида эса худди шу тушунчага ўхшаб
кетувчи дапсон ёки дебсан ароними мавжуд. У кўпроқ ён
бағирлардаги текис майдончаларни англатади. Шу боисдан
101
Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида Депсан номли
қишлоқ мавжуд (Қораев С. 1978, 556-бет).
Бноқ - бу атама ҳам анатомик тушунча эмас, аксинча ён
бағрни англатувчи аронимдир. Ҳалқажар дарёсшшнг чап
ирмоғидаги Ёноқсой мисол бўлади. Олманинг навига
нисбатан ҳам «ёноқи» - «жоноқи» тушунчаси ишлатилади. Бу
ерда у тарам - тарам қизғиш қирмизи ёноқ-кўринишидаги
олма, фитонимни англатади.
Қутқа - сой ўзани бўйлаб қояли қатламнинг очилиб
қолшпи туфайли ҳосил бўлган рельеф кўриниши. Бу тушунча
Нурота этакларида яшовчи маҳаллий аҳоли томонидан кенг
қўлл анил ганл иги учун Қутқали сой гидроними мавжуд. У ни
мутлақо Қутчи этноними билан алмаштириб бўпмайди.
Чунки ҳар иккаласининг ўзагида ҳам Қут тушунчаси мавжуд
бўлсада, у дастлаб залворли, баракали қутли тушунчасида
келади «қа» аффиксдир. Иккинчи тушунчада «Қутти» яъни
кути, қутисозлар аҳолининг ноёб ҳунарини англатувчи
топоним тарзида қатнашмокда.
Шўж - Ушбу атаманинг мазмуни мутлақо ҳаракат
маъносини бермайди. Аксинча у петронимдир, яъни тоғ
жинсларининг хусусиятини англатувчи атамадир. Шўх, лёсс
қатламлари орасида учровчи нўхат катталигидаги шаклсиз,
қаттиқ жинс. Таркибвда инсон организми учун зарур тузлар
учраганлиги учун, айниқса, ёш болалар ва ҳомиладор аёллар
севиб истеъмол қилишади. Гилкори иш, айниқса, андава
тортишда халақит берганлиги учун ушбу элемент маҳаллий
аҳоли томонидан «шўх» атамаси тарзида қўлланилса керак.
Лёсс таркибида шўхнинг кўпайиши унумдорликнинг
пасайишига сабабчи бўлади. Шунинг учун Шўхли сой
тушунчасини сувнинг ҳаракатини англатувчи гидронимлар
туркумига киритиш нотўғридир.
Гурпак - тупроқ юзасининг ташқи таъсир туфайли
уваланиб, ундек майин ҳолатга келиши. Гурпак тупроқли
ҳолат чизиқли йўналиш бўйлаб тарқалган ҳолда, Нурота тоғи
атрофида яшовчи, аксарият туркман уруғига хос ўзбеклар
102
томонидан кенг қўлланилади. Туркманча гурпа - кўрпа
маъносини беришини эсласак, ак — аффикс ҳолатида
қатнашади. Юмшоқ тупроқ қопламининг кўрпадек юмшоқ
ҳатто оқувчан ҳолатини ҳис қилшпимиз мумкин. Каттақўрғон
яқинидаги Катта кўрпа қишлоғи асли Катгақўрғон - Иштихон
тракти бўйидаги қадимги мавзе бўлиб, қишлоқ бўйлаб ўгувчи
йўлнинг қадимда ёз фасллари гурпак тупроқ бўлиб
ётганлигини англахади ва бу табиий ҳолат ойконимга
кўчганлигини кўрамиз. Дарҳақиқат қишлоқ ташкил топган
нуқта «гурпак» ҳосил қилувчи типик табиий - географик
шароитга мосдир.
Тупроқ юзасининг «гурпак» ҳолатга келиши, айниқса, ён
бағирлардан иборат бўлган нотекис рельефли ҳудудларда сув
ва шамол эрозиясининг ўчоғига айланади. Шу боисдан асосан
жарланиш жараёни учун энг қулай шароит туғдирувчи
дастлабки ҳолат, «гурпаю>ли юзанинг мавжудлиги, дея
ҳисоблаш мумкин. Балким шу боисдан жарланишнинг
«классик» даражада ривожланиши айнан Жанубий Нурота
этакларига хос хусусиятдир.
Созлов - соз тупроқнинг чиринди миқцори энг кам
учрайдиган қатлами Нурота этакларида яшовчи деҳқонлар,
тандирчи хунармандлар томонидан кенг қўлланиладиган
маҳаллий термин: созловда деҳқончилик яхши натижа
бермасада, у қадимги ирригаторлар томонидан юқори
баҳоланган. Чунки созлов бўйлаб ўтказилган канал ёки ариқ
ўзанида шимилиш миқдори максимал кўрсатгичга эга бўлар
эди. Масалан Дарғом канали ҳам созлов бўйлаб ўтказилган.
Бу ҳолатни маҳаллий ирригаторлар, созлов бўйлаб ўтган ариқ
тубидаги кўлмакнинг шимилиш миқцори кам бўлганлиги
учун ҳатто ёз фасллари ҳам бир неча кунларгача сақланиб
туришига сабаб қилиб кўрсатадилар. Шу боисдан суви энг
узоқ ва бузилмасдан сақланувчи ҳовузлар созловда бунёд
этилган.
Байир - Чўл Байир-Сурхонтоғда жойлашган карст
массивидир. Аслида байир чўлларда шамол туфайли пайдо
Dostları ilə paylaş: |