А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар



Yüklə 2,53 Mb.
səhifə5/17
tarix09.10.2023
ölçüsü2,53 Mb.
#126441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015

15






Табиий географик жа-
ра
ёнларнинг ҳосил бўли-
щига кўра гуруҳларга
ажралиши


Табиий географик
жараёнларнинг т
урлари


1

Тектоник ҳаракатлар ту-
файли юза
га келувчи
табиий географик
жараёнлар




Тоғ ҳосил бўлиш, ер юза-
сининг чўки
ши каби
планетамизда юз берувчи
табиий географик жараён-
ларнинг барчаси бевосита
баъзан
билвосита тек-
тоник ҳаракатла
р билан
чамбарчас боғлиқ
ҳолда
юзага келади.



16




2

Зилзилалар туфайли юзага
келувчи табиий географик
жараёнлар


Ер юзасининг силкиниши,
ёрилиши, баъзан эгилиб-
буки
лиши, лойли вулқон-
ларнинг вужудга келиши.


3

Вулқонлар отилиши
туфайли юзага келувчи
табиий
географик
жараёнлар


Лаваларнинг оқиб чиқи-
ши, вулқон тутунлари
,
бомбалари, куллари
нинг
отилиши, ер силкиниши,
вулқо
н конусларининг
шаклланиши ва
ҳоказо.


4

Иқлим омиллари таъсирида
юзага келувчи табиий геог-
рафик жараёнлар


Нураш, дефляция,
корразия, аккумуляция


5

Сув фаолияти туфайли юза-
га келувчи табиий гео
гра-
фик жараёнлар


Узан ва қирғоқ эрозияси,
карст, суффозия, абразия,
ботқоқлан
иш, шўрланиш.


6

Музликлар таъсирида юза-
га келадиган табиий геог-
рафик жараёнлар


Термоабразия,
термоэрозия,
солифлюкция,
термокарст,
термоаккумуляция, альти-
плинация, экзарация.


7

Гравитацион куч етакчили-
гида юзага келадиган та-
биий географик жараёнлар


Сурилма, солифлюкция,
кўчки.


8

Антропоган таъсир
туфайли юзага келадиган
табиий географик
жараёнлар


Шўрланиш, иккиламчи
ш
ўрланиш, ботқоқланиш,
ч
ўлланиш, агроэрозия,
сув омборлар
қ
ирғоғининг абразияга
учраши.



17


Мавзуга о ид савол ва топшириқлар



  1. И.Г.Герасимов рельеф ер юзи формаларини ўлчамига
    кўра неча гуруҳга ажратган?


  2. Д.С.Кизевальтер ва Э.К.Қодиров таснифлари ҳақида
    сўзлаб беринг.


  3. М.М.Маматқулов таснифи ҳақида сўзлаб беринг.

  4. А.Рафиқов, Ҳ.Ваҳобов, А.Қаюмов, М.Азимов
    томонидан таклиф этилган таснифни, юқорида қайд этилган
    тасинфларга солиштириб баҳоланг.


  5. Ушбу сатрлар муаллифи томонидан таклиф этилган
    таснифнинг юқорида қайд этилган таснифлардан фарқли
    жиҳатини кўрсатинг.


3-мавзу. Тектоник ҳаракатлар туфайли юзага келувчи
табиий географик жараёнлар

Тектоник — «textonika» - юнонча сўз бўлиб, қурилиш,
тузилиш деган маънони англатади. Тектоник ҳаракатлар
деганда ички кучлар натижасида ер қобиғи қатламларининг
силжиши, ётиш ҳолатининг ўзгариб эгилиб, букилиши,
узилишининг юзага келиши англашинилади. Тектоник
ҳаракатлар туфайли ер пўстининг айрим қисмлари ҳаракатга
келиб, узоқ геологик даврлар мобайнида тоғ тизмаларининг
кўтарилиши, тоғлар орасида ботиқларнинг шаклланиши
содир бўлади. Бундай ҳаракатлар ер пўстининг барча
қисмларида ҳамда геологик даврлар да кузатилиб турган, ер
шарида кўтарилаётган жойлар билан бир вақгда чўкаётган
ҳудудлар ҳам бўлади, лекин вақглар ўтиши билан бундай
ҳудудлар ўрни алмашиб туради. Умуман олганда, ер
шарининг геологик тарихида тўққиз бора тоғ ҳосил бўлиш
жараёнлари кузатилган. Буларнинг энг асосийлари: каледон,
герцин ҳамда альп бурмаланишларидир. Альп бурмаланиш
даври, тўртламчи давр тектоник ҳаракатлари таъсирида
ҳанузгача давом этмоқда. Республикамизнинг гарбий
Тяншан, Олой, Ҳисор тизмаларини ташкил этувчи қисмлари



1S




йилига бир икки мм кўтарилган ҳолда, Чирчиқ, Оҳангарон,
Фар
гона водийси, Сурхондарё водийлари эса чўкмокда.
Шу тариқа ўрганилаётган табиий географик жараён-
ларнинг барчаси бевос
ита, балки билвосита тектоник
ҳаракатлар, тектоник ҳаракатлар туфайли шак
лланувчи ёриқ-
лар, ёриқлар атрофидаги яхлитлилиги сусайган майдонлар
бўйлаб юзага келади.

Тектоник ҳаракатлар туфайли надвиглар, сдвиглар, узил-
малар каби то
ғ кўтарилиш жараёнида юз берадиган лито-
логик қатламлар бурмаланишининг, узи
лишининг ўзига хос
кўринишлари шаклланад
и.
Чинк. У зил мал ар асосан чинк каби йирик рельеф шакл-
ларининг вужудга келишига асос б
ўлади. Чинк этимологияси
номаълум бўлган
ўзбек халқ табиий географик термини
бўлиб, у
ни қорақалпоқлар ва қозоқлар шинг, қиргизлар эса
чинг деб аташади.

Чинклар асосан Устюрт платоси бўйлаб Шимолдан Жа-
нубга томон 200 км масофада, баландлиги 200 м баъзи манба-
ларда эса ҳат
то 350 м. гача бўлган тик кўтарилиб турувчи
баландликларни ташкил этади. Чинклар Ман
ғишлоқ ярим
оролида ҳам мавжуд. Чинкларнинг орқа қисми текис плато
(масалан, Устюрт платоси) бўлгани ҳолда
, олд қисми эса,
кў
пинча пастликлар, паст текисликлар тарзида ривожланади.
Куэсталар. Куэсга - испан тилида «cuesta» — тоғ қояси
деган ма
ънони англатади. Ўзбек халқ табиий географик
терминлар
ида эса, учма, қоя, зов тарзида ифода этилган. Улар
асосан альп ти
пидаги тоғ тизмаларига хос йирик рельеф
формаларидандир. Куэсталар гумбаз
симон кўтарилган қатлам-
ларнинг моноклинал (бир томо
нлама) ётган ҳолатида шакл-
ланади. Моноклинал қатламлар эса аксарият ҳолларда над-
вигларнинг юз бериши туфайли вужудга келади (
1-расм (А).
Шу боисдан куэста деб, асосий то
г тизмасига ёки тизмаларига
айти
лади. Улар баъзан жуда баланд кўтарилиш хусусиятига
эг
а бўлади. Масалан, Ҳисор тизмасидаги куэсталарнинг
баландлиги тик кўтарилган олд қисмида 200 м. дан ошади.



19




Ўзбекистонда куэста рельефи Ҳисор тоғини ташкил
этувчи, зинапоясимон ривожланган олти қаторлик тизмалар
тарзида ривожлангандир (1 Б-расм).






1-расм. (А) Надвигларнинг бўйлама кесмаси
(С.С.Кузнецов бўйича).






(Б) Ҳисор тоғида надвиглар туфайли куэсталар
рельефининг шаклланиши (А.Н
изомов бўйича).

Энг баланд ва узун куэсталар Кавказ тизмасининг шимоли
ғарбида, шаркда Терек дарёси билан, Ғарбда Белая дарёси
оралиғида жойлашган бўлиб, у бир неча йўналишлардан
иборат (Шубаев, 1976,300-6.). Бу ерда дастлабки куэста релье-
фи тоғ олди кўтарилмалари-қирлар тарзида намоён бўлади.



20




Иккинчи қатор 1400 м.га кўтарилган тоғ рельефини ташкил
этган ҳолда учинчи қатор куэсталар рельефи денгиз юзасидан
3480 м.га қадар кўтарилган баланд тоғлардан иборат.

Қрим тоғларининг шимолий ён бағирларида шаклланган
кусталарнинг тик кўтарилган олд қисми 340, ҳатго 720 м.га
қадар бўлган қояларни ташкил этади.

Сирт. Туркий ўзакдан иборат тушунча бўлиб, ўзбек халқ
табиий географик терминидир. Сирт атамаси ташқарида, орқа
қисмида деган мазмун беради. Улар асосан надвигларнинг
орқа қисмини ташкил этади. Шу боисдан сирт деганда
Тяншань тоғларқдаги каби 3500-4000 м баландликда жойлаш-
ган усти текис, билинар-билинмас тўлқинсимон тарзда
ривожланган қия майдонларни ташкил этувчи ялангликлар
тушунилади. Сиртлар тоғларнинг мезозой эрасида пасайган
ва текисланган ҳамда кейинчалик қайта кўтарилган қолдиқ-
ларидир. Ҳисор тизмасида сиртлар юзасини юра даврига хос
оҳактошлар ташкил этганлиги учун ўта кучли карстланган.
Катта майдонлар карст даҳаналари, водийлари, ўпқонлари,
ғорлар билан қопланган ва ялпи каррланган далаларни
ташкил этади. Сиртлар бўйлаб қисман альп ўтлоқлари
ривожланган ҳолда иқлими салқин, ёзи қисқа, қиши давомли,
серёғин (800-1000 мм дан зиёд) эканлигини кўрамиз. Шу
боисдан сиртлардан ёзги ўтлоқлар сифатида фойдаланилади.

Каньон - испан тилида «Kanon» «дара» деган маънони
беради. Ўзбек халқ табиий географик терминларида «танги»,
- деб ҳам аталади*. Каньонлар гарчанд ўзан эрозияси туфайли
шакллансада, унинг асосан тектоник ҳаракатлар йўналишига
монанд шаклланган ёриқлар чизиғи бўйлаб оқар сувлар
таъсирида юзага келишини кўрамиз. Каньонлар Ўзбекистон-



* Арабистон чўлларида тангиларни эслатувчи, вакгинча оқар сув таъсирқда шаклланган, тор, ён
ба
ғирлари тик шаклланган рельеф иформалари учрайди. Уларнинг тубида бн бағирлардан
к
улаб тушган бтқизиқлар бетартиб сочилгаи ҳолда, террасалар аниқ кўзга ташланмайди Бундай
рельеф к
ўринишлари араб тилида «вади» деб аталади (Геологический словарь М.Г.НТ. 1955.
стр 107). Араб тил
идаги «вади» тушунчаси ўзбек тили га кириб келиб, бир мунча ўзгарган
ҳолда
«водий» шаклини олган бўлиши мумкин. Аммо «вади» атамаси «водий» рельефининг
табиий гео
фафик хуссиятларини очиб бера олмайди.


21




нинг Ҳисор, Зарафшон, Туркистон, Нурота, ғарбий Тянь-
Шань тоғларида кенг тарқалган рельеф формаларидир.
Каньон-тангилар айрим жойларда кенглиги 5-10 м бўлган
ҳолда, чуқурлиги 150-200 м, давомийлиги бир неча км. ларни
ташкил этади ва тагидан сув оқади.

Гейзерлар - тектоник ёриқлар бўйлаб, ернинг қуйи қат-
ламларида мавжуд бўлган ҳароратли ер ости сувларининг
юзага ўқтин-ўқгин отилиб туриши, фавворалар ҳосил қили-
шидир.

Гейза - испан тилидан олинган сўз бўлиб, мавж урмоқ
деган мазмун беради. Гейзерларнинг географик тарқалиши
вулканли ўлкаларга тўғри келади. Чунки бундай ўлкаларда
саёз магма ўчоқлари ўзига хос геотермик ва гидрогеологик
шароит яратади. Шу боисдан гейзерлар ўқтин-ўқтин отилиб
чиқиб туради.

Мавзуга оид савол ва топшириқлар

  1. Т ектоник ҳаракатлар ҳақида ту шунча беринг.

  2. Тектоник ҳаракатлар туфайли қандай табиий географик
    жараёнлар вужудга келади?


  3. Тектоник ҳаракатлар таъсирида қандай рельеф
    формалари шаклланади?


4-мавзу. Зилзила таъсирида вужудга келадиган табиий
географик жараёнлар

Эндоген тектоник кучлар таъсири натижасида ҳосил
бўладиган ер усти силкинишларига зилзила деб аталади. Бу
жараён ер пўстининг ички қисмидаги табиий кучлар
таъсирида содир бўладиган силкинишлар туфайли вужудга
келади. Ҳар йили планетамизда 100 000 дан ортиқ ер
қимирлашлари сейсмик асбоблар ёрдамида қайд этилади.
Шундан 100 таен вайрон қилувчи аҳамиятга эга бўлган кучли
зилзилалардир. Зилзилалар содир бўлишига кўра тўрт гуруҳга
мансуб бўлиб, у қуйидагича таснифланади:



22







Yüklə 2,53 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə