Баллар
|
Шамолнинг тезлиги
м/сек.
|
Шамолнинг
хусусиятлари
|
1
|
0-0,5
|
штиль, тинч ҳаво
|
2
|
0,6-1,7
|
секин
|
3
|
1,8-3,3
|
енгил
|
4
|
3,4-5,2
|
кучсиз
|
5
|
5,3-7,4
|
ўртача
|
6
|
7,5-9,8
|
хунук
|
7
|
9,9-12,4
|
кучли
|
8
|
12,5-16,2
|
қаттиқ
|
9
|
16,3-18,2
|
жуда қаттиқ
|
10
|
18,3-21,5
|
довул
|
11
|
21,6-25,1
|
кучли довул
|
12
|
25,2-29,0
|
ўта кучли довул
|
13
|
29,0 дан ортиқ
|
тўфон
|
Шамолнинг майдаланиб қумга айланган тог жинслари
заррачаларини учириб кетиши унинг фақат тезлигигина эмас,
балки юқорига томон ҳаракатланиб кўтарилаёттан ҳаво
массаларининг кучига ҳам боғликдир. Шамолнинг кучи
қанчалик юқори бўлса, у шунча катга донадор заррачаларни
юқорига томон учириб кета олади.
Гилли майдонларда, шамол эсаётган йўналиш бўйлаб
чуқур, қатор-қатор жўяксимон ўйиқлар шаклланади. Рельеф-
нинг бундай кўриниши ярданглар деб аталади. Ярданг — соф
туркий ўзакли тушунча бўлиб, жарчалар деган мазмун
беради. Чунки жар халқ табиий термини сифатида Фарғона
водийсида яр, ёр, Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий қисмла-
рида жор тарзида қўлланилади . Демак, ярданг ўзининг
морфологик ўлчамларидан келиб чиқиб, жартанг, тор
* Шу боисдан Красно^фск, Куйганёр, Ёркенг, Болтажарбоши каби топонимлар шаклланган.
38
жарчалар деган тушунчага тўғри келади. Ярданг сузининг
этимологик мазмуни, унинг геоморфологии тузилишидан
келиб чиққан ҳолда юз беради. Чунки ярдангнинг чуқурлиги
баъзан 1 м дан 6 м гача, бўйламасига ўнлаб метрларгача
бўлган ҳолда, энига атига 0,5-1 м атрофида ривожланади (3-
расм).
3-расм. Ярдангларнинг бўйлама кесмаси.
Аккумуляция - шамол тоғ жинслари, турли ётқизиқ-
ларни дефляция, корразия туфайли олиб кетиши билан
биргаликда, уларни маълум ҳудудлар бўйлаб тўплайди. Ушбу
жараён аккумляция деб аталади. Аккумляция - лотинча
«akkumulo» - тўплаш деган мазмунни беради. Шамол
аккумляцияси туфайли барханлар, дюналар каби рельеф
формалари, эол ётқизиқлари бўлган лёссли, қумоқ лёссли
ётқизиқлар юзага келади.
Мавзуга оид савол ва топшириқлар
Шамол таъсирида юз берувчи табиий географик
жараёнлар ҳақида тушунча беринг.
Дефляция қандай табиий географик жараён?
Шамол кучи туфайли юзага келувчи қандай рельеф
формаларини биласиз?
Корразия табиатда қандай кечади?
Корразия туфайли юзага келувчи рельеф кўринишлари
ҳақида тушунча беринг.
39
6-мавзу. Сув фаолияти туфайли ҳосил бўладиган табиий
географик жараёнлар ва рельеф формалари
Гидрологик ва гидрогеологик оқим табиатда муҳим роль
уйновчи энг йирик омиллардан биридир. Шу боисдан улар
билан боғлиқ ҳолда кўпгина табиий географик жараёнлар юз
беради. Жумладан карст, суффозия, ўзан ва қирғоқ эрозияси,
сел, жарланиш ушбу гуруҳга мансубдир. Гидрологик ва
гидрогеологик оқим ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳолда шакл-
лансада, улар табиий географик жараёнларнинг юз беришида
турлича аҳамият касб этади.
Гидрологик оқим деб, сувнинг ер юзаси бўйлаб
ҳаракатланаётган қисмига айтилади. Гидрологик оқимни ўз
навбатида ўзансиз ва ўзанли дея икки гуруҳга бўлиб ўрганиш
мумкин.
Ўзансиз оқим. Эриган қор суви, ёмғир ёғиши, дўл
тушиши туфайли қиялама ён бағирлар бўйлаб, бир неча мм
қалинликда ер юзасини ёппасига қоплаб олувчи оқим
шаклланади. Улар баъзан майда жўякчалар ҳосил қилсада, бу
жараён узоқ вақт давом этмайди. Шу боисдан ушбу майда
жўякчалар қуригандан кейин нураш, дефляция ва бошқа
жараёнлар таъсирида ўзгариб емирилиб кетади.
Ўзансиз оқим гарчанд қисқа муддат мобайнида фаолият
кўрсатсада, ён бағирларнинг емирилиши, емирилган жинс-
ларнинг оқим билан биргаликда қўшилиб, бошқа жойга олиб
бориб ётқизилиши, тўпланиши каби жараёнлар юз беради. Ён
бағирлар бўйлаб карбонатли, сульфатли ва хлоридли жинслар
очиқ учраган ҳолатларда эса карст жараёни ривожланади.
Ўзанли оқим. Майда жўякчалар бўйлаб оқиб тушадиган
сувларнинг қўшилишидан ён бағирнинг қуйироқ қисмида
нисбатан бирмунча кенг ва чуқурроқ бўлган жўякчалар
вужудга келади. Бундай чуқурликлар бўйлаб ҳаракатла-
наёттан сув ўзанли оқим дейилади. Чунки оқим ҳаракат-
ланаётган табиий пастқамлик ўзан ўрнини ўтайди.
40
Ўзанли оқимни ҳаракатланиш вақтига кўра, шартли
равишда икки гуруҳга ажратган ҳолда ўрганишимиз мумкин:
v' вақтинча ҳаракатланувчи сув оқими;
v' доимий сув оқими.
Уларни табиий гео график жараёнлар шаклланишида тут-
ган ўрнига биноан алоҳида-алоҳида тарзда тавсифлашимиз
мумкин.
Вақтинча ҳаракатланувчи сув оқими. Бундай хусу-
сиятга эга бўлган оқимлар асосан арид иқлимли минтақалар
учун ўта хусусиятлидир. Чунки, вақгинча оқар сувлар эриган
қор суви, ёмғир, дўл тушиши ёки ер ости сув захираларннинг
қисқа муддат мобайнида ер юзасига кўтарилиши туфайли
юзага келган сув манбалари-булоқлар (эфемер булоқлар)
таъсирида юзага келади.
Вақгинча оқар сувлар таъсирида тупроқ эрозиясининг
асосий кўриниши тарзида жарларни вужудга келтиради.
Жарланиш*. Жарланиш - республикамиз ер ресурс-
ларидан самарали фойдаланиш ишларига жидций путур
етказувчи табиий гео график жараён тарзида Т.С.Муҳамедов
(1965,1993), Б.Р.Жўраев (1977), Х.М.Маҳмудов (1980),
А.А.Хоназаров (1983), С.Р.Саидова (1983), А.Н.Нигматов
(2005) лар томонидан атрофлича ўрганилган. Мутахассис-
ларнинг эътироф этишларича, бу жараён, айниқса, Зарафшон
водийсининг ўрта қисмларида ўта ривожланган бўлиб,
биргина Оқгепасой ва Андоқсой оралиғидаги 220 кв.км.
майдонда 100 дан ортиқ жарланиш ўчоғи кузатилади (Баратов
П. 2003). Ўрганилаёттан ҳудудда олиб борилаётган
кузатишларнинг натижаларига кўра жарларнинг аксарияти
чизиқли тартибда ривожланган бўлиб, планда дарахтсимон
шакл касб этади. Чунки, уларнинг ривожланиши вақтинчалик
оқар сув ўзанларининг йўналишларига мос бўлиб, ҳар бир
янги шаклланаётган тармоқ ёнлама, ўзан эса жарлик
* Жар соф туркий ўзакдаги тушунча бўлиб «ёрклиш» Жаяубий Ғарбий Ўзбекистонда «жорилшп»
сўзининг ўзлаштирилиши, қисқгфиши туфайли «жар» тарзини олгандир. Ўзбек хагас табиий географик
тфшшларида жарнинг бошланиш қисми Саиарқанд, Қаттгқадярй, Сурхондарё вилоятларида тупроқ
ҚрПЛШИНИНГ йириттпгагя шпорз. сифятдд «ЖИрНН» дсб 8ТНЛЯДН.
41
ривожланаётган бош ирмоқ ҳисобланади. Агар бу ҳолатни
«Зарафшон водийси ўрта қисмининг базис юзалари бўйлаб
жарланишнинг ривожланиш босқичлари» номли картага
солиштириб кўрадиган бўлсак ёки тармоқлар, яъни ёш
жарликлар ҳосил бўлаётган йўналишлар базис юзасининг
I тартибли майдонларига, жарланишнинг ўзак қисмлари эса
базис юзасининг II тартибли майдонларига туғри келишини
кўрамиз. I тартибли базис юзалари геоморфологик жиҳатдан
бирмунча тик (30-40°), II тартибли юзалар эса биринчисига
нисбатан бироз ётиқ (10-15°) майдонларни ташкил этади. Ҳар
иккала ҳолатда ҳам жарланиш содир бўлаётган жинслар
қалинлиги ўртача 8-12 м дан иборат бўлган лёсс қатламлари-
дан иборат эканлигини кўриш мумкин. Зарафшон водийси-
нинг ўрта қисмларида лёсс қатламлари дарёнинг I-II тартибли
террасаларидан юқорига томон сидирғали тарзда адир
минтақасини қоплаб олган бўлиб, юқорига кўтарилган сари
қалинлик даражаси бирмунча камая боради. Энг қалин лёсс
қатламлари денгиз сатҳидан тақрибан 360-450м баландлик-
даги худудлар бўйлаб учрайди. Жарланиш жараёни ҳам айнан
шу курсаткичдаги баландликларда кучли ривожлангандир.
Уларнинг морфологик кўрсаткичлари турли аҳамият касб
этади. Жанубий Нурота тизмасининг жанубий ён багридаги
Хотинқочдисой, Ровонхона, Тошбақалисойнинг юқори қисм-
лари бўйлаб жарларнинг давомийлик даражаси 300-400 м.
дан ошиб кетгани ҳолда, чуқурлиги юқори қисмларида 5-6 м.
ни ташкил этади. Аксарият ҳолларда жарланиш кучайган
йуналишлар бўйлаб ҳар иккала ёнбағир тик емирилган ҳолда,
юқоридан қуйига томон улар кенгая боради ва унга мос
равишда саёзлашади. Шу боисдан қадимги жарлар мавжуд
майдонлар бўйлаб ёнбағирлар бирмунча ётиқ, айрим ҳолат-
ларда эса эфемер ва эфемероидлар билан қопланган тўлқин-
симон ривожланган юзаларга айланганини кўрамиз. Илмий
манбаларда кўрсатилгани каби жарланиш Зарафшон водийси-
нинг ўрта қисмларида жуда кучли ривожланган ва бу ҳолат-
нинг юзага келишида қуйидаги табиий ва антропоген омил-
42
ларнинг мавжудлиги, деб биламиз. Бу ҳолатни дастлаб жой-
нинг геологик тузилиши, айниқса, литологик ҳолати билан
чамбарчас боғлиқдир. Чунки сув эрозиясига мойил лёсс ёт-
қизиқлари Зарафшон водийсининг ҳар иккала ёнбағри бўйлаб
кенг тарқалгандир. Жарликларнинг вужудга келишида фаол
иштирок этувчи навбатдаги қулайлик тектоник омил тарзида
намоён бўлади. Локал тартибдаги тектоник ёриқлар контури
билан ифодаланувчи ён тармоқлар вақгинча оқар сув
ўзанлари тарзида намоён бўлади, натижада шиддатли оқим
туфайли жарланиш учун қулай шароит юзага келади.
Регионал тартибдаги Оқтов тизмаси бўйлаб ривожланган
тектоник ёриқларнинг тармоқлари ўлароқ шаклланган локал
тартибдаги тектоник ёриқлар бир-бирига параллел, регионал
тартибдаги тектоник ёриқ йўналишига перпендикуляр ҳолда
ривожланган бўлиб, сон-саноқсиз сойлар йўналиши билан
мутаносиб келади. Биргина Оқговнинг жанубий ёнбағри
бўйлаб аэрофотосуратлар ва 1:100 ООО масштабдаги топо-
карталар асосида юздан ортиқ локал тарздаги тектоник
ёриқпар йўналиши аниқланди. Бу кўрсаткичларнинг барчаси
жарланиш жараёни жойнинг тектоник ҳолати билан
чамбарчас боғлиқ эканлигидан далолатдир.
Ўрганилаётган ҳудуднинг геоморфологик хусусиятлари,
жарланиш учун муҳим бўлган учинчи омил тарзида намоён
бўлишини кўрамиз. Чунки тўлқинсимон ривожланган адир
минтақасида вақтинча оқар сув ёнбағирлар бўйлаб тартибсиз
эмас, аксинча маълум ўзанлар бўйлаб ҳаракатланишига, ир-
моқларнинг бир-бири билан қўшилиб, шиддатли оқим, еми-
рувчи кучга айланишига шароит яратиб беради. Ёнбағирлар-
нинг етарли даражада тиклиги (баъзан 45-50° гача ҳатто
ундан ҳам юқори) сув ҳаракатининг янада шиддатли тус
олишига шароит яратиб беради. Жилғалар бошланишидаги
«сел ўчоғи» номи билан маълум бўлган ярим доирасимон
шаклдаги геоморфологик ҳосилалар бўйлаб қор суви, ёмғир,
айниқса, жала тарзидаги ёғин суви қисқа вақат ичида йиғилиб
жарлик ҳосил қилувчи, вайрон этувчи кучга айланади.
43
Ёнбағирларнинг Қуёш нур сочишига кўра - ўнг ёки терс
жойлашуви ҳам маълум миқдорда жараённи, кучайтириши
ёки аксинча сусайтириши мумкин. Терскай ёнбағирларда қор
қоплами бирмунча турғун, секин эрувчан, демак, емирув-
чанпик даражаси пастроқ, жануб ёнбағирларда эса ушбу
ҳолат аксинча бўлиб, жарланиш бирмунча жадалроқ кечади,
чунки қор қоплами тез эриб, емирувчанлик даражаси ошади.
Шу боисдан Жанубий Нурота тизмасининг жануби-шарқий
ёнбағирлари жарланиш энг тиғиз тарқалган ҳудудлар тарзини
олган.
Навбатдаги омил - Зарафшон водийсида иқлимий
элементлар ўзига хос ҳолатда шаклланади. Йиллик ёғин
миқдори адир минтақасида 300-350 мм атрофида кузатилиб,
жала тарзида тушиши, айниқса, баҳор фаслида қор қоплами
бирмунча турғун бўлсада, эриш даражасининг кескин кечиш
ҳоллари тез-тез такрорланиб туриши сабабли, қор ёгишидан
кейин кузатиладиган ёмғир ёки ҳаво ҳароратининг қиш
фаслида ҳам баъзан кескин илиши бу ҳолатнинг содир
бўлиши учун қулай имконият яратиб беради. Зарафшон
водийси ички сувлари, жарланиш жараёнининг фаоллашуви-
ни таъминловчи энг муҳим омил, деб билмоқ лозим. Ушбу
жараён фаол кечувчи Зарафшон водийсининг адир минтақаси
бўйлаб ер оста сув сатқи 17-25 м, баъзан ундан ҳам чуқурроқ
қатламларда ётади. Демак, тупроқ юзаси қуруқ тарзда
кузатилсада, вақтинча оқар сувлар таъсирига тез берилувчан-
лиги, яъни емирилиш даражаси ўз кучини сақлаб қолади.
Чунончи, жарланиш кетаётган ҳудудлар бўйлаб вақгинча сув
ўзанларидан бўлак ички сув турлари кузатилмақци. Демак,
жарланиш жараёнининг ривожланшпи учун вақгинча оқар
сув ўзанлари асосий омил тарзида намоён бўлиб, унинг
меъёрий даражаси ушбу жараённинг шаклланиш тезлигини
аниқлаб беради. Жумладан, жилға бўйлаб ҳаракатланаётган
оқимнинг ҳарорати, кимёвий таркиби ҳамда ўлчами, яъни оз-
кўплик хусусияти. Кўкламги илиқ оқимлар, қиш фаслидаги
эриган қор суви каби емирувчанроқ бўлгани сингари,
44
кимёвий таркиби турли тузларга тўйинган ҳолда шаклланган
оқимларнинг ҳам агрессивлик даражаси чучук оқимларга
нисбатан кучлирокдир. Худди шунингдек, жилға бўйлаб
ҳаракатланаётган оқимнинг ўлчам жиҳатдан кўпроқ тарзда
ҳаракатланиши катга майдонлар бўйлаб жарланишни
кучайтириш хусусиятига эга эканлиги билан белгиланади.
Зарафшон водийсининг ўрта қисмлари бўйлаб лёсс қат-
ламларининг кенг ва бирмунча қалин тарқалиши, жарланиш
жараёнини янада фаол ривожланиши учун қулай шароит
яратиб беради. Чунки лёссли асосда шаклланган оч ва қисман
типик бўз тупроқларда эрозиядан ҳимоя ролини ўтовчи
ўсимликлар бирмунча сийрак бўлган чириндили қатлам юпқа,
емирилишга мойил бўлган лёссли қатлам тез очилиб қолади.
Натижада, жарланиш жараёни кучаяди. Шу боисдан
республикамиз бўйича лалмикор деҳқончилиқ қилинадиган,
адирларнинг яйлов тарзида фойдаланиладиган 700 минг
гектар ери жарланишга учраган (Баратов, 1996).
Зарафшон водийсининг ўрта қисмларида жарланишнинг
кучайиши жойнинг органик дунёси ҳолати билан ҳам узвий
боғлиқцир. Сабаби, кўпгина қиялиги катта майдонларда
ўсимликларнинг сийрак учраши, натижада тупроқ юза қат-
ламининг ювилиб эрозияга мойиллик даражасининг ошишига
сабаб бўлади.
Юмронқозиқ, дала сичқони, қўшоёқ каби кемирувчи
жониворлар қазиган инлар йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи
ёмғир, қор суви оқими, айниқса, нишаблик баланд бўлган
майдонлар бўйлаб суффозиянинг авж олиши натижасида худди
шу йўналишлар изцдан жарланиш кучайишига сабабчи бўлади.
Жарланиш учунтабиий географик шароитнинг қулайлиги
антропоген таъсир туфайли янада ошади. Бу борада айнан
жарланиш кенг тарқалган ҳудудлардан маҳаллий аҳолининг
яйлов сифатида фойдаланиши етакчилиқ қилмоқца. Чунки,
айниқса, адир минтақаси бўйлаб яйлов майдонига нисбатан
чорва туёқ сони меъёридагидан ортиқ. Айрим аҳоли
пунктлари атрофида (масалан, Оқгепасой бўйлаб) чорва
туёқлари остида тупроқ қоплами шунчалар кучли эрозияга
учраганки, қир ёнбағирлари бўйлаб чуқурлиги 60-70 см,
кенглиги 50-80 см, узунасига бир неча юз метрли чуқурликни
ташкил этувчи жўяклар тарзида шакллангандир. Уларнинг
айримлари аллақачон жарланишнинг биринчи босқичини
ўтамоқда. Шу боисдан жарланиш даражаси Самарканд шаҳри
атрофида 0,52 ва 0,8 кв.км.ни, Иштихон туманига тегишли
ҳудудлар (яъни биз талқин этаётган майдонлар) бўйлаб 1,5
кв.км. зичликка эгадир (Нигматов, 2005).
Лалмикор дехдончилиқ қилинадиган бирмунча қия ён-
бағирларни нотўғри шудгорлаш ҳам ушбу жараённи
кучайтиришга сабабчи бўлмоқца. Шу боисдан республикамиз
бўйича лалмикор ерларнинг 20% хавфли даражада сув эро-
зиясига учрагандир. Зарафшон водийсининг ўрта қисмларида
бу кўрсаткич янада юқорироқ.
Доимий фаолият юритувчи сув оқими. Доимий сув
оқимиту файл и ўзан бўйлаб узлуксиз тарзда ҳаракатланаётган
сой ёки дарёлар шаклланади. Бундай тартибда сув оқишига
сабаб ўзаннинг маълум даражада нишаб эканлиги ҳамда ўзан-
га мутгасил тарзда сув оқиб келиб туришидир. Ўзаннинг ни-
шаблиги ҳамда сувнинг оғирлик кучи туфайли оқим шаклла-
нади ва у турбулент тарзда кечади. Айнан шу ҳаракат тури
муҳим геоморфологик оқибатларга сабабчи бўлиб, табиий
географик жараёнларни шакллантиради. Чунки оқим ўзаннинг
турли нуқгаларида ҳаракат тезлиги ва йўналишини ўзгартира
олади.
Ўзан эрозияси. Дарё ўзани бўйлаб оқаётган сув турбулент
тарзда ҳаракатланади. Шу боисдан суюқлик ўзаннинг ён ва таг
қисмига урилади ва грунт заррачаларини узиб олиб оқизиб
кетади. Йирик ҳажмдаги тоғ жинслари бўлакларини эса ўзан
бўйлаб юмалатиб, парчалаб олиб кетиши туфайли эрозия-
емирилиш жараёни юз беради. Эрозия эса ўз навбатида
транспортировка - жинсларни сув қисман оқизиб, юмалатиб
бир нуқгадан иккинчи нуқтага олиб кетиш жараёнига ўрнини
бўшатиб беради. Кўпинча эрозия ва транспортировка жараёни
46
бир-бирларидан узилмаган ҳолда юз беради. Ўзан бўйлаб
нишаблик даражаси пасая борган сари, оқимнинг ҳаракат
тезлиги ҳам сусая боради. Натижада оқим билан биргаликда
ҳаракатланиб келаётган жинслар катталик ҳажми ҳамда
оғирлигига кўра юқорцдан пастга томон саралана бошлайди.
Оқим тезлиги, сувнинг ҳажми ва оқизиқ жинслар миқцори бир-
бирларига тўғри пропорционал тарзда кечади. Оқим кўп ва тез
бўлган худудларда йирик харсанглар ҳам қуйига томон
ҳаракатланаётган бўлса, оқим камайиб ва тезлиги сусая боргач,
уларнинг йириклари тўхтаб қолган ҳолда, бирмунча кичик-
роқлари ҳаракатда давом этаверади. Оқим тезлиги янада
сусайгач, у билан биргаликда ҳаракатланаётган жинсларнинг
ҳажми ҳам кичиклашаверади. Ниқоят, дарё оқими эрозия
базисига етганда оқим билан биргаликда энг майда тоғ жинси
заррачалари лойқа ётқизиқлар тарзида етиб келади ва у ерда
тўплана бошлайди. Натижада дельталар вужудга келади.
Дельта термини ушбу рельеф формаси юнон алиф-
босининг бош ҳарфи «д» га монанд бўлганлиги сабабли, шу
ном билан аталган. Дельта вужудга келган худудда оқим
сусайиб, дарё панжасимон тармоқларга бўлинган ҳолда
оқади. Натижада ётқизиқлар янада кўпроқ тўпланаверади ва
дельта денгиз ичкарисига кўпроқ суқилиб кириб бораверади.
Дарёларнинг қадимги дельталари авандельта деб аталади.
Демак, дельталар шаклланган нуқтада оқизиқ жинслар
тўпланади, натижада аккумляция жараёни юз беради.
Доимий фаолият юритувчи оқим билан биргаликда олиб
келиниб тўпланган жинслар аллювиал ётқизиқлар деб аталади.
«Alluvio» юнонча сўз бўлиб, «ётқизиқ» деган мазмунни беради.
Дунё океани сатҳи барча дарёларнинг сўнгги эрозия
базисидир. Шу боисдан ўзан эрозияси дунё океани сатҳидан
қуйи нуқталарда юз бермайди. Ички сув ўзанлари - кўл, дарё
ўзанлари эса маҳаллий эрозия базиси ҳисобланади.
Дарё бўйлаб кечаётган ўзан эрозияси регрессив равишда
ривожланади, яъни дарё қуйиладиган жойдан сув айирғич
томонга узайиб ва чуқурлашиб боради. Баъзан эса бир-
47
бирларига яқин, аммо эрозия базиси турлича баландликда
бўлса, орадан вақтлар ўтиши билан бир даре сувини, иккинчи
дарё ўзига қўшиб олади. Чунки эрозия базиси баландроқ
бўлган дарё га нисбатан эрозия базиси пастроқ бўлган
дарёнинг нишаби каттароқ бўлган сув ва унинг регрессив
эрозияси кучлироқ бўлади (С.В .Колесник, 1966).
Антецедент водийларнинг шаклланиши. Ўзан эро-
зияси кечаётган водийга перпендикуляр тарзда тог тизмалари
шаклланиши туфайли антецедент водийлар юзага келади.
Чунки тектоник ҳаракат туфайли кўтарилаётган тоғ
массивини дарё табора емира боради. Тог эса кўтарилишда
давом этаверади. Кўтарилиш даражасига кўра емириш кучи
шидцатлироқ кечиши туфайли, дарё ўзани йўналишида икки
томонлама очиқ антецедент (лотинча antecedo - ёши улуг
демакдир) водий юзага келади (4-расм). Бу туркумдаги
водийга нисбатан кўтарилаётган тоғ тизмаси ёш бўлгани учун
шундай аталади. Туркистон ва Нурота тизмаси туташган
нуқта, яъни Илонўтти водийси бўйлаб худди шундай
антецедент водий шаклланган. Демак, бу ерда антецедент
водий ҳосил қилувчи Сангзор дарёси ўзани, ўзининг
йўналишида кўтарилган Туркистон тог тизмасига нисбатан
қадимгироқ экан. Шу боисдан у ўз йўлида кўтарила бошлаган
Туркистон тизмасининг энг ғарбий қисмларинн кесиб ўтган.
Ўзан эрозияси туфайли шаршаралар, остоналар, исполин
қозонлари шаклланади.
Ёнлама эрозия . Ўзан эрозияси сусая борган сари ёнлама
эрозия кучая боради. Натижада дарё водийси кенгая
бошлайди. Дарё олиб келаётган ётқизиқларнинг ўзан бўйлаб
ўрнашиб қолиш даражаси оша боради.
Ёнлама эрозия баъзан қирғоқ эрозияси деб ҳам аталади.
Чунки дарё суви кўпроқ қирғоқларни емириб оқади.
Натижада дарё оқаётган ўзан илон изини эслатувчи эгри-
бугри йўналиш касб этади. Улар меандралар деб аталади (5-
* Баъзи адабибтларда қирғоқ эрозияси дея аталади.
48
раем). Меандра тушунчаси Кичик Осиёда эгри-бугри из
солиб оқадиган Катта Мендерес дарёси номидан олинган.
расм. Озарбойжондаги Қорамарён тизмаси бўйлаб
шаклланган антецедент водий. (К.А.Гроссгейм бўйича).
раем. Дарёнинг меандралар ҳосил қилиб оциши.
(Л.П.Шубаев буйича):
1-туб қиргоқ жарликлари, 2-кум келтирмалари, 3-меандра
бўйинлари, 4-су в энг тез оцадиган ваўзаннинг энг чукур
жойларини қурсатувчи чизиқ.
49
Даре қирғоғини емириш жараёнида қирғоқ бўйлаб ётиқ
соҳиллар ўрнида тик жарликлар вужудга келади. Бу ҳолат
кўпроқ дарё, лёссли ёки қумоқ ётқизиқлардан иборат тўлқин-
симон юза ҳосил қилувчи текисликларни кесиб ўтувчи
жойларда шаклланиши хусусиятлидир. Ушбу жараён айрим
ҳолатларда маҳаллий халқ терминларига айланган ва ўша
жойда кенг тарқалганлигидан далолат беради. Масалан, дегиш
ёки дейгиш худди шундай халқ табиий географик терминлари
сирасидандир. У аслида дагиш Хоразм лахжасида даг-таг, иш-
шп ювиш, дарёнинг қирғоқ тагини ювиш иши мазмунини
беради ва ушбу жараённинг моҳиятини тўлиқ очиб бера олади.
Чунки оқим (Амударёнинг суви) дастлаб қирғоқнинг сув
юзасидан қуйи қисмини емира бошлайди, натижада ғовақдор
бўлганлиги учун унинг устки қисми ўпирилиб тушади ва
шиддатли оқим таъсирида оқиб, ювилиб кетади.
Сел. Тоғ ва тоғ олди худудларида сойлар бўйлаб қисқа
вақг ичида жуда катта тезлик билан оқиб келувчи қум, шағал,
тоғ жинси бўлаклари, ўсимлик баъзан дарахт таналари
аралаш шаклланган лойқа сув оқими сел деб аталади.
Шу боисдан сел тушунчаси араб тилида «сайл» ўзбек
тилида тошқин сув маъносини беради. Демак, халқ табиий
гео график терминига айланган бу ибора замонамизда илмий
луғавий маьно берувчи халқаро тушунчага айланган бўлиб, у
замонавий (кўпроқ рус тилидаги) илмий адабиётларда қам
сел деб айтилади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит
турк» асарида, Европа мамлакатларвда сел тушунчаси «мур»
тарзида ишлатилиши маълум.
Селнинг географик тарқалиши асосан қуруқ иқлимли,
ёғин қисқа муддат ичида кўп ёғадиган ҳудудлар бўйлаб кўп
кузатилади. Ўрта Осиёнинг тоғли, тоғ олди худудлари
бўлган, Зарафшон, Фарғона, Қашқадарё, Сухондарё водий-
ларида, Копетдоғда, Тянь-Шаннинг Ғарбий ва Шимолий
тизмаларида, Кавказда, Ғарбий Европа, АҚШ, Жанубий
Американинг тоғли ҳудудларида ҳамда Япония, Хитой,
Мўғулистоннинг айрим худудларида ҳам сел кузатилади.
50
Сел оқимининг шаклланиши ҳамда таркибига кўра уч
гуруҳга бўлиб ўрганилади (Е.Дуйсенов, 1966).
Бйринчи гуруҳга (грязевые) мансуб сел лойқа деб аталиб,
оқими қуйидаги хусусиятга эга бўлади: селнинг таркиби
асосан юқори қисми қуюқ лойқадан иборат бўлсада,
ҳаракатланаётган суюқликнинг олд қисми девор каби
кўтарилган ҳолда, баъзан ҳатго юқори қисми олд томон
эгилган тарзда кузатилади. Бу туркумдаги сел таркибида
илдизи билан қўпорилган катта-кичик дарахтлар танаси, шоҳ-
шаббаси куп учрайди ва шу боисдан теваракка катта хавф
туғдиради. Чунки сел ҳаракатланаётган сой бўйлаб қурилган
кўприк, акведук ёки қувур тиргакларига тақалиб қолган шох-
шабба ва дарахт таналаридаи табиий ҳолда тўсиқ яратилади.
Натижада ҳаракатланаётган сел йўли қисман тўсилиб, оқим
ўзандан ташқарига оқиб чиқа бошлайди, баъзан эса тўсиқни
қўпориб кетиши туфайли тўпланиб, тобора янада хавфли тус
олаётган оқимнинг қуйига томон шидцат билан ҳаракатла-
ниши кузатилади. Натижада, унинг вайронагарчилик
келтириши мумкин бўлган хавфи бир неча ўн баробар ортиб
кетади. Бу гурухдаги сел 1942 йили Шимолий Фарғона
канали бўйлаб юз берган ва натижада катта экин далаларини
лойқа босиб қолган.
Иккинчи гуруҳга мансуб сел оқими кўпроқ (грязекамен-
ный) лойқа, майда қум заррачалари, шагал, қайроқгошлар
билан биргаликда одатий оқим жойидан қўзғата олмайдиган
харсангларни ҳам юмалатиб ҳаракатлантира бошлайди, оқим
таркибида йирик дарахтлар ҳам кўплаб учрайди. Сел жуда
кучли шовқун-сурон билан кечади, ҳатто сел оқаётган
ўзандан 200-300. м узоқликда ҳам заминнинг титраши
сезилади. Шундай сел 1956 йили Кичик Алмота дарёсцда
кузатилган.
Тўлин сув даврида сойларнинг сув сарфлари кескин
ўзгариб туради, чунки авжи қор эриётган давр (май, апрель
ойлари) да ёмгир энг кўп ёғади. Худду шу сабабга кўра тўлин
сув даврида кўпчилиқ сойлардан сел келади. Ана шундай
51
селлар вақтида сойларнинг сув сарфи қисқа вақт ичида бир
неча ўн м3/сек га кўпайиб кетиши мумкин. Сел келиш хавфи
ён бағирлари бўйлаб дарахт ўсмайдиган пастак тоғлар учун
айниқса, хусусиятлидир. Масалан, Нурота тоғ тизмалари
худди шундай хусусият касб этади. Шунинг учун сел келиш
хавфи Нурота тоғлари ён бағирларидаги сойлар учун ўта
хусусиятлидаф. Масалан, Согишмонсойнинг (Қорасув
дарёсининг чал ирмоғи) сув сарфи 1962 йили 3 май кунги сел
вақтида 27 м3/сек, 1963 йил 15 апрель кунги сел 56 м3/сек га
чиққан. Ваҳоланки, Соғишмонсой ҳавзаси майдони атига 40
м2 ўртача йиллик сув сарфи эса бор йўғи 0,130 м3/сек га тенг
бўлган кичик сойдир. Ҳавза майдони катта бўлган
сойларнинг сел вақтқдаги максим ал сув сарфи ҳатто бир неча
юз м3/сек ни ташкил этиши мумкин. Масалан, Тўсунсойнинг
йиллик ўртача сув сарфи секунд ига 1,3 м3 бўлса,
Каттасойнинг йиллик ўртача сув сарфи секундига 0,268 м3 ни
ташкил этади. Лекин сел келганда Тўсун дарёси секундига
200 м3 гача, Каттасой эса хдтго секундига 609 м3 гача оқизади
(Шульц 1969). Бундай катта оқим ўз йўлида учраган
қишлоқларни, экин далаларини, кўприк ва йўлларни бузиб,
тупроқ қопламини ювиб, жарликларни вужудга келтиради.
Сел Нурота, Зарафшон, Туркистон, Ҳисор тизмаси
этакларида нафақат дарёларнинг тўлин (март, апрель ойлари)
даврида, балки бу атрофда тез-тез кузатиладиган ёзги ёки
кузги жала ёки кучли дўл тушиши қор қопламининг эриши
муносабати билан ҳам кузатилиши мумкин.
Учинчи туркумга мансуб (водакаменный) сел таркибини
асосан лойқа сув ва турли ўлчамдаги тоғ жинси бўлаклари
ташкил этади. Бу тушунчага мансуб сел сувининг лойқалик
даражаси биринчи ёки иккинчи гуруҳга нисбатан камроқ
бўлиши мумкин. Чункн бу, яъни учинчи гуруҳга мансуб сел
асосан серёриқ, тупроқ қоплами кам кузатиладиган тошлоқ ён
бағирлар бўйлаб кузатилади. Шу боисдан лойқа кам бўлсада,
ҳаракатланаётган сувнинг итарувчи кучи ўта катта бўлган-
52
лиги сабабли оғирлиги 80 т дан ортиқ бўлган, 40 м3 ҳажм-
даги йирик ғўлатошларни ҳам оқизиб, юмалатиб кета олади.
Ҳар учала гуруҳга мансуб сел вақтида оқимнинг
ваҳимали купли шовқин-сурони 400-500 м узоқликда, фақат
сел учунгина хос бўлган лойқа сувнинг қўланса ҳиди эса
қирғокдан 100-150 м масофада ҳам сезилиб туради.
Селни шакллантирувчи сабаблар ва сел сувидан
фойдаланиш йўллари. Бу ҳолат асосан атмосферада
ёғинларнинг кучли жала тарзида содир бўлиши. Қор
қопламининг қисқа муддатда тезлик билан эриб кетиши ёки
қалин қор қоплами устига илиқ ёмғир ёғиши, кучли дўл
тушшли натижасида содир бўлади. Фанда «сел ўчоқлари» деб
аталувчи кичик сойларнинг юқори қисмлари бўйлаб
тўпланувчи оқим, бир-бирлари билан қўшилган ҳолда, табора
кучая боради ва бошқариши қийин бўлган «бебошвоқ оқим»
селга айланади. У баъзан ҳаракатланаётган сой ёки дарё
ўзанидан тошиб чиққан ҳолда далалар, йўллар, боғлар,
кўприклар, иморатларни ювиб кетиши мумкин. Натижада сел
босган худудни қалин лойқа қоплаб ва унинг ҳаракатидан
вайронагарчиликлар содир бўлиши туфайли халқ хўжалигига
катта зарар етказилади.
Селнинг айрим ижобий жиқатлари ҳам мавжуд.
Ўлкамизда маҳаллий аҳоли селнинг оқибатларидан омилкор-
лик билан фойдаланганлар, яъни дарё, сой террасаларида сел
олиб келган лойқа ётқизиқлар бирмунча нами қочиб, ишлов
бериш имконияти шаклланиши биланоқ кетмон билан (бел
билан эмас) майда чопиқ қилиниб буғдой, арпа, сули, тарвуз,
қовун, ҳандалак каби тез пишар навли экинларнинг уруги
экилади. Ишлов берилган даланинг юза қисми кетмоннинг
орқа тарафи билан енгил шиббалаб чиқилади. Баъзан эса
лойқага тўғридан-тўғри уруғ сочилган. Натижада экилган
экинлар суғорилмасдан, лалми усулда ҳосил олинган. Аммо
ишлов берилган пайкални қайта сел босиши, барча ҳосилни
бой берилишига олиб келган.
53
Қадимги қадриятларда сел сувидан омилкорлик билан
фойдаланишнинг иккинчи йўли - махсус селхоналар қуриб
уни тўплашдан иборат эди. Нурота тизмасининг шимолий
ёнбағирларида, Осмонсой дараси бўйлаб X асрда қурилган
Хонбанд тўгони, Нурота тизмасининг жанубий ёнбағрида
Охчобсой дараси бўйлаб XVI асрда Абдуллахон II томонидан
қурилган Абдуллахонбанди тўғони, Зарафшон тизмасининг
жанубий-ғарбий ёнбағрида XV асрда қурилган Ғиштбанд
тўрони айнан сел сувини тўплаш учун бунёд этилган эди.
Улардан ташқари республикамизда яна бир неча селхоналар
мавжуд бўлган бўлса-да, уларнинг аксарияти бизнинг
давримизга қадар етиб келган, аммо улардан «Селга»,
«Селхона», «Кўлтўсин», «Питав», «Тўсинсой», «Сарбанд»
каби топоним ик атамалар сақланиб қолган холос.
Замонамизда ҳам селга қарши кураш чора-тадбирлари
қуйидаги кўринишларда ташкил қилинмоқда:
селхоналар қурилмоқда;
тоғ ёнбағирларининг яйлов сифатида муттасил чорва
моллари боқилиши тартибга солинмокда;
тоғ ёнбағирларида ўрмонзорлар ташкил этиш орқали,
қор қопламининг секин эришига, атмосфера ёғинларининг
тупроқ қатламига кўпроқ сингиб, гидрологик оқимни
сусайтиришга эришилмоқда.
Гидрологик ва гидрогеологик оқим туфайли карст, суф-
фозия каби табиий географик жараёнлар шаклланади.
Карст. Эрувчан тоғ жинсларига сув таъсир этиши
туфайли юзага келувчи табиий географик жараён карст деб
аталади. Ушбу атама Болқон ярим оролидаги оҳактошли (юра
даврига хос) Карст платосининг номидан келиб чиққан
бўлиб, у детопоним, яъни географик номларнинг термин-
ларга, оддий турдош отларга айланиши туфайли юзага
келгандир. Бу жараён табиатда, рельефнинг шаклланиши,
гидрологик ва гидрогеологик оқимнинг ўзаро алоқаси,
қазилма бойликларнинг ва ҳ.к. жараёнларининг шакллани-
54
шида муҳим роль ўйнаганлиги учун XIX аср охирлари ва XX
аср бошларидан изчил ўрганила бошланди.
Карст жараёнини илмий ўрганиш жаҳоннинг кўпгина
мамлакахларқда кенг йўлга қўйилган, натижада рус платфор-
маси, Урал, Кавказ, Альп, Аппенин, Болқон ярим ороли,
Кордильера, Анд тоғлари, жанубий Хитой, Вьетнам, Япония
каби Ўрта Осиё тоғлари қисман текислик (Устюрт
платоси)ларида ҳам ушбу жараённинг ривожланиш хусусият-
лари тадқиқ этилган. Н.А.Гвоздецкий, О.Ю.Пославская,
М.М.Маматқулов, Я.АЛевен, А.А.Крейтер, А.Маматов,
МААбдужаборов, З.С.Сулгонов, П.Атаев, М.А.Ҳошимов,
А.Алимов, В.И.Кучерявих, Р.Х.Ҳалимов, К.Р.Арипов,
И.И.Отажонов, А.Низомов каби олимлар Ўрта Осиёнинг бир
қанча регионларида мавжуд бўлган карстнинг турли муаммо-
лари билан шуғулландилар. Натижада карстнинг генетик-
литологик, геоморфологик турлари, гидрологик, гидрогео-
логик хусусиятлари илмий ва хўжалик аҳамияти каби кўплаб
муаммолари ёритилди.
Карст жараёни мобайнида карбонатли (оҳактош, доломит,
мергель), сульфатли (гипс, ангидрид), хлоридли (туз, тош туз)
каби жинсларни кесиб ўтган тектоник ва қисман механик
ёриқлар бўйлаб ҳаракатланаётган ёгин, ер усти ва ости
сувлари уларни эритади. Агар сув таркибида эркин тарзда
карбонат ангидрид мавжуд бўлса, карстланиш жараёни янада
тезлашади. Натижада, ер усти ва остидаги эриган тог
жинслари таркибида турли шаклдаги бўшлиқлар вужудга
келади.
А.Шубаев маълумотига кўра ер шарининг қуруқликдан
иборат бўлган 34% қисмини карстланувчи жинслар эгаллаган.
Ушбу кўрсаткич тахминан 50 миллион кв.км ни ташкил
этади. Демак, шунча микдордаги майдон маълум даражада
карстланишга учрагандир.
Уларни ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб
этганлиги учун икки: ер усти ва ер ости гуруҳларига бўлиб
ўрганилади.
55
Ер усти карст ҳосилалари. Бундай ҳосилалар карст-
ланувчи жинслар очилиб қолган бир пайтда юзага келиши
хусусиятлидир. Чунки барча тоғ жинслари каби карстланувчи
жинслар ҳам тоғ кўтарилиш жараёнида тектоник ёриқлар
таъсирида парчаланади, уваланади. Натижада тоғ жинслари
бўйлаб турли ўлчамдаги ёриқлар юзага келади. Атмосфера
ёғинлари, эриган қор суви, умуман гидрологик оқим айнан
ўша ёриқлар бўйлаб ҳаракатланар экан, денудация жараёни
юз беради, яьни оқим таъсирида тоғ жинси эриб ва қисман
ювилиб олиб кетила бошлайди. Бу жараён айнан карст бўлиб,
унинг натижасида қуйидаги рельеф формалари юзага келади:
Каррлар — карстланувчи жинслар тупроқ қопламидан
ҳоли, баъзан қисман холи, ёпиқ ҳолатда ёки ер ости
бўшлиқларининг деворлари (ёнлама деворлари, сатқи ёки
шифти) бўйлаб ривожпанган ҳолда қуйидаги гуруҳларга
бўлиниб ўрганилади ва шаклланиш жараёнларига кўра бир-
бирларидан қисман бўлсада, фарқланади. Улар:
Очиқ каррлар - ушбу туркумдаги каррлар тарқалган
карстланувчи жинслар тупроқ қоплами билан мутлақо қоп-
ланмаган, яъни тўла очиқ ҳолда учрайди. Шундай бўлсада,
ушбу ҳолатда ҳам каррларнинг турли геоморфологик кўри-
нишлар тарзида учрашини кузатамиз. Улар қуйидагилардан
иборат.
Новсимон каррлар - кўринишидан новга ўхшайди. Шу
боисдан новсймон каррлар деб аталади. Улар узунасига бир
неча метрларни, чуқурлиги ва энига ҳам бир неча ўн см ларни
ташкил этган ҳолда учрайди. Новсимон каррлар баъзан бир
неча кв.м, майдонларни эгаллаб каррланган далаларни
ташкил этади.
Меандрасимон каррлар - дарёларнинг меандра солиб
оқишини эслатади. Бу туркумдаги каррлар, карстланувчи
ётқизиқлар бирмунча ётиқ юза ташкил этган ҳудудларда
учрайди.
Вертикал каррлар - тик қоялар бўйлаб ривожланади.
Уларнинг шаклланишига атмосфера ёғинлари қоялар
56
вертикал ҳолатда бўлганлиги учун жуда кам таъсир этади.
Шу боисдан кам ҳолатда учрайди ва катга майдонларни
ташкил этмайди.
Ёриқли каррлар - кичик ўлчамдаги тектоник ёриқ-
ларнинг каррлар тарзида ривожланиши натижасида кенгайиб
ва чуқурлашиб бориши туфайли юзага келади. Ушбу турдаги
каррларнинг чуқурлиги баъзан бир неча метрларни ташкил
этган ҳолда, кенглиги 0,5 - 0,7 м га етади. Ушб у турдаги
каррларнинг ҳосил бўлшп жараёни соф атмосфера ёғинлари
таъсирида шаклланади. Уларнинг юзага келишида эркин
тарздаги С02 учрамайди.
Ярим очиқ каррлар. Бу турдаги каррлар очилиб қолган
карстланувчи тоғ жинсларининг айрим жойларида ороллар
тарзидаги тупроқ билан қопланган ҳолда учрайди. Тупроқ
қоплами баъзан карр йўлакчаларини беркитиб турган ҳолда,
карстланувчи жинсларни фаолроқ эришига имконият яратиб
беради.
Ушбу гуруҳга қуйидаги кўринишдаги каррлар киради:
Тошдон - митти ҳовузсимон чуқурликлар. Ушбу карр
турларининг туби ётиқ бўлиб, аксарият ҳолларда эфемерлар
ўсувчи ҳамда тупроқ қоплами ва увоқ тоғ жинслари
парчалари билан ярим тўлган ҳолатда учрайди ва шу боисдан
тошдон деб аталади.
Корразион ўйиқлар - бундай гурухдаги каррларнинг
деворлари уни қоплаган тупроқнинг бирмунча намланиши
таъсирида емирила бошлайди, натижада митти айвонсифат
деворли каррлар шаклланади.
Ёпиқ каррлар - тупроқ қоплами тагқда ривожланади.
Шу боисдан уларйинг шаклланиш жараёнини кузатиш қийин
тус олади. Шундай бўлсада, уларнинг аксарият ҳолларда
юмалоқ шаклга эга бўлган ҳолда ривожланишини илғаш
мумкин. Гумид иқлимли ўлкаларда ушбу турдаги карр-
ларнинг ўсимликлар билан тўлиқ қопланган ҳолда учратамиз.
* Тошдон ушбу тушунча халқ табиий гео график терминлари асосида илк бора кўлланшшоқца.
57
Шу боисдан гумус остида мавжуд бўлган карстланувчи
жинсларнинг эрувчан минераллар билан тўйинган нуқгалари
юмалоқ шакл касб этувчи кўринишга эга бўлади. Ёпиқ
каррлар асосан намгарчилик юқори бўлган тропик ўлкаларга
хосдир.
Ғорлардаги каррлар - ушбу турдаги каррларнинг
горларнинг деворлари, қисман сатҳида, кўпроқ шифт қисмида
учрайди ва бир вақтлар унинг сув билан тўла ҳолда
бўлганлигидан далолат беради. Шу боисдан айрим адабиёт-
ларда (масалан Шукин И.О. 1964, стр 44) реликт каррлар деб
ўрганилади.
Қирғоқ бўйи каррлари - денгиз, кўл, сув омборлари
бўйида тўлқин уриши туфайли юзага келадиган каррлар тури.
Карст даҳаналари. Улар карстланувчи жинсларда гидро-
логик ва гидрогеологик оқимнинг ҳаракати туфайли шаклла-
надиган ҳосиладир. Карст даҳаналари асосан ер ости карст
бўшлиқлари шифт қисмининг ўпирилиши натижасида
вужудга келиб, даҳана (юқори қисми кенг, таг қисми ингичка
бўлган мослама даҳана ёрдамида оғзи тор идишларга сув,
мой, сут ва ҳ.к. каби суюқликлар қуйилади. Даҳан форс
тилида «оғиз» деган тушунча беради) гидрологик оқимнинг
гидрогеологик оқимга айланишида ўтиш босқичини бажара-
ди. Яъни ер устида ҳаракатланаётган сувнинг қуйи қатлам-
ларга қуйилишини таъминлайди. Шу боисдан сульфатли,
хлоридли, қисман карбонатли кучли карстланган массивлар
бўйлаб ернинг юза қисмида оқувчи оқим кузатилмайди.
Карст даҳаналарининг шаклланиш даври, карстланувчи
тог жинсларининг генетик турига кўра турлича вақт
мобайнида юзага келади. Нисбатан юмшоқ ва эрувчанлик
даражаси юқори бўлган хлоридли жинсларда қисқа муддат
мобайнида туз га нисбатан қаттиқроқ ва эрувчанлик даражаси
камроқ бўлган гипсда ўртача тезликдаги муддатда ва ниҳоят
карбоантли жинслар каби ҳар иккала гуруҳга мансуб тог
жинсларидан қаттиқроқ ва эрувчанлик даражаси нисбатан
58
суст бўлган қатламларда даҳаналар узоқ геологик муддатлар
мобайнида содир бўлади (6-расм).
6-расм. Карст даҳаналар ин инг шаклланиши.
Даҳаналарнинг шаклланиш жараёни улар ҳосил бўлган
тоғ жинсларининг тектоник ёриқлар билан нечоғлик
даражада парчаланганлик ҳолати билан ҳам чамбарчас
боғлиқдир. Чунки гидрологик оқим тектоник ёриқ туфайли
ҳосил бўлган сой бўйлаб ҳаракатланар экан, ёриқнинг бирон
кенгайган нуқгасида қуйи қатламларига томон йўналади.
Бундай ҳолатларда кўпроқ инфильтрация (шимилиш) эмас,
балки инфлюация (юзада оқаётган оқимнинг пастки
қатламларга тўғридан-тўғри қуйилиши) жараёни юз беради.
Инфильтрация кучайган ёки инфлюация жараёни кечаётган
нуқгада карстланиш кучайиб, бўшлиқлар кенгаяди ва ниҳоят
унинг шифт қисми ўпирилиб тушиб ер юзасида ботиқ рельеф
шакли ҳосил бўлади. Даҳаналар қисман ўпирилиш, чўкиш,
емирилиш каби жараёнлар инггирокида вужудга келганлиги
сабабли Г.А.Максимович (1972) уларни генетик турларига
кўра тўрт гуруҳга бўлиб ўрганади.
Карст даҳаналарининг шакли тўғри юмалоқ, эллипс-
симон, мураккаб кўринишдаги юмалоқ, тухумсимон юмалоқ
бўлгани ҳолда, бир неча метрдан, бир неча ўн метргача
кузатиладиган ўлчамни ташкил этади. Чуқурлиги ҳам бир
59
неча метрдан, ўнлаб метргача етиши мумкин. Уларнинг таг
қисми аксарият ҳолларда конуснинг уч қисми каби
асимметрик ён бағирларининг туташуви билан тугалланади.
Кўпинча даҳаналарнинг тубида сув ҳўпловчи ўпқонларнинг
оғзи очиқ ҳолатда кўриниб туради. Бу кўринишдаги
даҳаналар тубида қор-ёмғир суви тўпланмасдан тўғридан-
тўғри карст массиви қаърига қуйилиб кетаверади. Даҳаналар
тубвда ўпқон кузатилмаса, ёки аксинча улар қум, шағал,
тупроқ, лойқа каби ётқизиқлар билан тўлиб қолган
ҳолатларда, бу ерда кичик карст кўллари шаклланади. Аммо
карст дахднаси туби бўйлаб инфильтрациянинг ўта кучли
кечиши туфайли кўллар мавсумий — «эфемер» хусусиятига
эгалиги билан ажралиб туради.
Карст даҳаналарининг деворлари кўп ҳолатларда (карбо-
натли ётқизиқлар тарқалган ҳудудларда) ётиқ ва симметрик,
айрим (сульфатли, хлоридли ётқизиқлар тарқалган)
ҳудудларда эса асимметрик-бир ёнбағри ётиқ, унга қарама-
қарши томони тик ҳолда ривожланганини кўрамиз.
Карст даҳанаси асосан тектоник ёриқлар йўналиши
бўйлаб ривожланганлиги (карбонатли ҳудудларда) сабабли
уларнинг ипга тизилган маржон каби тартиб билан ривож-
ланиши хусусиятлидир. Агар тектоник ёриқлар бир неча
қатордан иборат бўлса, уларнинг йўналишига монанд
равишда карст даҳаналар тизими қам бир неча қаторларни
ташкил этади. Уларнинг шакли ҳамда морфометрик ўлчам-
лари ҳам бири-иккинчисидан кучли фарқ қилмаган ҳолда
кузатилади.
Карст даҳанаси сульфатли, хлоридли массивларда тартиб-
сиз, баъзан тигиз, баъзан сийрак тарқалганлигини кўрамиз.
Бундай хусусият касб этган ҳудудлар бўйлаб гидрогеологик
оқим кузатилмайди. Аксинча инфлюациянинг зўрлигидан
гидрогеологик оқим кучаяди.
Ҳисор тоғида бир неча Мингчуқур номи билан аталувчи
гипсли массивлар мавжуд бўлиб, бу ерда минглаб карст
даҳаналари ривожланганлиги сабабли шу номни олган.
60
Карст даҳаналари ривожлана борар экан ўзаро туташиб,
карст водийларини ташкил этади. Карст водийлари, карст
даҳаналарининг шакпланишига сабабчи бўлган тектоник
ёриқларнинг йўналишига монанд равишда ривожланиб чўзиқ,
тоғорасимон, баъзан «кўр» - яъни охирида йирик карст
ўпқони бўлган ёпиқ ботиқ тарзида тугалланади.
Карст водийларининг эни ўнлаб, ҳатто юзлаб метр, бўйи
эса, бир неча км га қадар чўзилиши мумкин.
Карст ландшафтларининг асосий элементларидан бўлган
даҳаналар қишда ёққан ва шамол учириб келтирган қор
қоплами билан тўлади. Айниқса, қуёш нури тик тушмайдиган
соя тарафларда у ёз фаслининг ўрталари (ўртача
баландликдаги тоғларда) да ҳам сақланиб қолган ҳолда,
тобора эрий бориб, ботиқ тубидаги ҳосил бўлган кўплаб
карст ўпқонларига қуйила бошлайди ва ер ости сув
захираларини бойитади. Натижада денудация жараёни янада
зўрайиб, карстланиш даражаси орта боради. Демак, ер ости
карст бўшлиқлари кенгайиб, айримларининг шифтлари
ўпирилиб тушиши туфайли ер юзасида даҳаналарнинг
ривожланиши, даҳаналар тубида эса ўпқонларнинг
кенгайиши кузатилади.
Йирик карст даҳаналари ёки карст водийларининг тубида
ўпқонлар кузатилган ҳолатда ёки мавжуд ўпқонлар қум,
шағал, лойқа ётқизиқлари билан бекилиб қолар экан, бу
ҳолатда, албатта, карст кўллари шаклланади.
Карст кўллари. Улар ер ости карст бўшлиқлари -
шифтининг ўпирилиши билан биргаликда чўкиши ҳамда
юзада ётган гипс, туз каби ўта тез эрувчан тоғ жинсларининг
сув таъсирига берилиш туфайли юзага келадиган бўшлиқлар,
ботиқлар ўрнида ҳам шаклланиши мумкин. Масалан, бу
туркумдаги кўллар сирасига Сувсизтоғнинг жанубий-ғарбий
қисмида денгиз сатҳидан 1200 м баландликда шаклланган
Хомкон ёки Кон бешбулоқ кўли мисол бўла олади. Бу ерда
қуйи юра даврига хос гипс ҳамда туз қатламлари карстланган
бўлиб, у республикамиздаги энг ёш (100-150 йил муқаддам
61
шакллана бошлаган) ва энг йирик карст кўли ҳисобланади.
Хомкон энига 100-150 м, бўйига 300-350 м атрофида
ўпирилган карст бўшлиғи ўрнида шакллангандир.
Карстланиш жараёни ҳамон давом этгани ҳолида Хомкон ёки
Кон бешбулоқ кўлининг сатҳи йилдан-йилга тупроқ қоплами
тагидаги туз, гипс қатламларининг карстланиши ва
бўшлиқларнинг ўпирилиши эвазига жануби-ғарб томонга
сари ривожланиб бормоқда.
Республикамизда 100 га яқин катта-кичик карст кўллари
мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти косаларининг таги
говакдор, кучли карстланган тоғ жинсларидан таппсил
топганлиги сабабли инфильтрация* баъзан эса инфлюация*
жараёни шидцатли равишда кечади. Натижада, карст
даҳанаси ёки водийси бўйлаб тўпланган сув тезда ер остига
шимилиши ёки қуйилиши туфайли қуриб қолади. Бундай
«эфемер» мавсумий карст кўллари бирон бир тектоник
ёриқлар йуналиши бўйлаб кенг тарқалганлигини кўрамиз.
Ғойиб бўлувчи дарёлар. Ер остига, яъни пастки
қатламларига тўғридан-тўғри қуйилиб, кўздан гойиб бўлувчи
дарёлар кучли карстланган ҳудудлар учун энг хусусиятли
кўринишлардан биридир. Чунки гидрологик оқим ўзан
хубида шаклланган карст ўпқонлари ёки карст қудуқлари
орқали тўғридан-тўғри гидрогеологик оқимга айланиб
инфлюация жараёнини юзага келтиради. Натижада ўзан
бўйлаб ҳаракатланаётган оқим тўсатдан қуйи қатламларга
қуйилиб ғойиб бўлувчи дарёларга айланади. И1униси
хусусиятлики ғойиб бўлувчи дарёлар меъёрий кўрсат-
кичларига кўра мавсумий ҳамда мутгасил оқувчи
туркумларга мансуб бўлиши мумкин.
Мавсумий хусусиятга эга бўлган ғойиб бўлувчи дарёлар
ёмғир, эриган қор суви билан тўйинганлиги туфайли баҳор ва
Инфльтряцня - гидрологик оқимнинг тупроқ, кум, шағал ва х,к. тўртламчи давр бтқизиқлари
орқали ер остига шимилиши.
* Инфлюация - гидрологик оқимнинг карст ўпқонлари, қудуқлари, шахталари орқали пастки
қатламларга тўғридан-тўғри қуйилиши.
62
куз фаслигагина хос даврларда кузатилиши мумкин. Қиш
фаслида бундай дарёлар нисбий баландликнинг юқорилиги,
ҳаво ҳароратининг пастлиги туфайли фаолият кўрсатмайди.
Ёзнинг иссиқ кунлари бу ердаги қор қатламлари эриб,
жилғага айланади. Куэсталар йўналишига параллел
ривожланган сой тубидаги Зинданак карст қудуғи
(чуқурлиги 320 м) баҳор ва куз фаслларидагина инфлюация
ўчоғини ташкил этиб, шу даврда оқимга эга бўлган сойнинг
мавсумий ғойиб бўлувчи дарёга айланишига сабабчи бўлади.
Бундай дарёлар карбонатли, сульфатли карст массивларида
кўп учрайди ва улар инфлюация нуқгасвда карстнинг
мавсумий ривожланишига сабабчи бўлади (Низомов А. —
1989).
Ғойиб бўпувчи дарёларнинг меъёрий кўрсаткичи турғун
ҳолда кузатиладиган турлари аксарият ҳолларда ер ости
сувларидан тўйинади. Ёки бундай турдаги дарёлар гоҳ ер
юзасига чиқиб, гоҳо яна гойиб бўлиб оқишда давом этади.
Сувсизтоғнинг Панжобсой дараси бошланишида ана шундай
ғойиб бўлувчи дарё мавжуд бўлиб, бу ерда 5 л/с атрофида
суви бўлган жилға гипс қатламлари бўйлаб инфлюация га
учрайди ва карстнинг мутгасил ривожланишига сабабчи
бўлади.
Ушбу жараёнларнинг юзага келишида денудация муҳим
роль ўйнайди.
Денудация - лотинча denudatio-очилиб қолиш демакдир.
Бу ҳолат карст жараёнининг асосий механизмини ташкил
этади.
Бу жараён туфайли тог жинсларининг эриши ювилиши ва
сув таркибидаги заррачаларнинг пастқам жойларда
тўпланиши юз беради. Эрозия (оқар сувлар), абразия (денгиз
ва кўл сувлари) карст ва суффозия (гидрологик ва
гидрогеологик оқим), экзарация (музликлар таъсирида) тог
жинслари бўлакчаларининг бошқа жойларга кўчириб олиб
* Зинданак карст қудуғи Кетмончопти тоғининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган
63
борилишидир. Денудация натижасида тоғ жинслари емири-
либ, пенепленлашади.
Ер ости карст қосилалари
Карст жараёни ривожланаётган ҳудудларда унинг ер ости
ҳосилалари ҳам шаклланади. Ер ости карст ҳосилалари тур-
кумига карстланган ёриқлар, карст қудуқлари, карст шахта-
лари, ғорлар ҳамда кўр ер ости карст бўшлиқлари мансубдир.
Карстланган ёриқлар. Ушбу карст ҳосилалари сув
таъсирида енгил эрувчан тоғ жинслари (карбонатли,
сульфатли, хлоридли) бўйлаб юзага келган тектоник
дарзларнинг карстланиши туфайли юзага келади. Улар баъзан
бир неча ўн см дан 1 м ҳатго ундан ҳам кенгайган ҳолатда
учрайди. Карстланган ёриқларнинг чуқурлиги вертикал тарз-
да бир неча метрдан 50 м. гача бўлган ўлчамларни ташкил
этади. Карстланган ёриқларнинг геоморфологик тузилиши
ўта мураккаб, эгри-бугри бўлиши билан биргаликда баъан
жуда содда тўғри чизиқ шаклида ҳам ривожланиши мумкин.
Кўпгина ҳолатларда карстланган ёриқлар ўтиб бўлмас
даражадаги тор йўлаклар тарзида тугалланади.
Карст қудуқлари. Улар гидрологик оқимнинг гирогео-
логик оқимга айланиш жараёни туфайли сувнинг ҳаракати
натижасида шаклланадиган вертикал тарзда ривожланган карст
бўшлиқларидир. Карст қудуқларнинг кириш қисми табиатда
карст водийлари, карст даҳаналарининг тубида жойлашганлиги
учун инфлюация ўчоқлари тарзида намоён бўлади.
Карст қудуқларининг чуқурлиги бир неча метрдан 10-15
м. гача бўлган ҳолатда кузатилади. Карст қудуқларининг
қуйи қисми ўтиб бўлмас даражадаги тор, турли ўлчамдаги тоғ
жинси бўлакалари билан қопланган ҳолда, деворлари бўйлаб
эса, каррланган тектоник ёриқлар кузатилади (7-расм). Карст
қудуқлари чуқурлаша бориб, карст шахталари тарзида намоён
бўлади. Демак, карст шахталари, карст қудуқларидан
чуқурлиги билан фарқланиб туради.
64
7-расм. Турли куринишдаги карст қудуцпарининг бўйлама
кесмаси. (М.М.Маматқулов бўйича).
Карст шахталари. Карст шахталарининг чуқурлиги,
тахта ривожланаётган литологик қатламнинг қалинлиги
билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланади. Масалан,
Бойсунтоғ тизмасини ташкил этувчи ўз даврига хос оҳактош
қатламларининг қалинлиги 300 м. дан ошади. Шу боисдан
ушбу ётқизиқлар бўйлаб юзага келган карст қудуғининг
чуқурлиги 300 м. га қадар тик, вертикал ҳолатда
ривожланган бўлиб, кейин карст шахтасининг йўлаги ғарбий
йўналиш бўйлаб субгоризантал ҳолатда давом этади ва йирик
ер ости кўлига бориб тақалади. Ушбу сатрлар муаллифининг
1980-1985 йиллари далада олиб борган тадқиқотларига кўра
йўлак ер ости кўлидан кейин, ер ости дарёси тарзида
ривожланади ва 8 км гарбда жойлашган Мачайдарё ҳавзасида
65
юзага келган йирик карст ғоридан, Хўжаи Майхона ота
булоғи тарзида ер юзасига чиқади.
Dostları ilə paylaş: |