|
А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнларТабиий географик жараёнлар фани талабаларга
қуйидаги билимларни беради
|
səhifə | 2/17 | tarix | 09.10.2023 | ölçüsü | 2,53 Mb. | | #126441 |
| А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015Табиий географик жараёнлар фани талабаларга
қуйидаги билимларни беради:
табиий географик жараёнларнинг шаклланиш ва
ривожланиш омиллари, уларни синфлаиггириш ҳақида;
ернинг ички кучлари таъсирида вужудга келадиган
табиий географик жараёнлар (зилзила, вулкан, иссиқ
булоқлар ва уларнинг оқибатлари) ҳақида;
нураш жараёни: физик, кимёвий, органик нураш. Улар-
нинг бир-бирлари билан боғлиқлик даражаси ва маҳсулот-
лари ҳақида;
ер усти сувлари фаолияти билан боғлиқ бўлган жараён-
лар ва уларнинг бир-бирлари билан узвийлиги (денгиз, кўл ва
сув омборлари қиргоқларининг ювилиши ва емирилиши, дарё
қирғоқлари ва ўзанлари бўйлаб юз берувчи эрозия, сел
ҳодисаси) ҳақида;
гравитацион кучлар таъсирида шаклланадиган табиий
географик жараёнлар (сурилмалар, кўчкилар, тоғ ўпири-
лишлари, қор кўчкилари, музликлар ҳаракати) ҳақида;
шамол таъсирида ривожланадиган жараёнлар (қум,
тупроқ заррачаларининг шамол таъсирида бир жойдан иккин-
чи жойга олиб кетилиши, ётқизилиши ва қоказо) ҳақида;
тоғ жинсларининг музлаши, эриши, музликларнинг
қаракати туфайли вужудга келадиган жараёнлар (термокарст,
гидролокколитлар, музлаган ерларнинг кўтарилиши,
экзарация, маар ва зандр далалари, қўй пешоналари шаклла-
ниши) ҳақида;
тоғ жинсларининг ички кучлар таъсирида ривож-
ланадиган жараёнлар (тоғ жинслари ҳажмининг кенгайиши,
камайиши, емирилиши ва бошқалар) ҳаққда;
атропоген таъсир туфайли шаклланадиган ва ривожла-
надиган жараёнлар (шўрланиш, иккиламчи шўрланиш,
тупроқ эрозияси, лойқа босиш, тақирлар, ер юзасининг
чўкиши, сув босиши, ботқоқланиши) ҳақида.
4
Dostları ilə paylaş: |
|
|