А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар


-расм. Қирцтогдаги карст шахтасининг бўйлама кесмаси (М.НЛбдужаборов бўйича). ^



Yüklə 2,53 Mb.
səhifə9/17
tarix09.10.2023
ölçüsü2,53 Mb.
#126441
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -2015

8-расм. Қирцтогдаги карст шахтасининг бўйлама кесмаси
(М.НЛбдужаборов бўйича). ^

Нафақат республикамизда, балки бутун Ўрта Осиёдаги
энг чуқур карст шахтаси Зарафшон тизмаси, Қирқ
тоғ
платосида жойлшган бўлиб, КИЛСИ номи билан аталади.
Чу
қурлиги 1200 м. дан зиёд бўлган ушбу карст шахтасининг
кириш қисми улкан карст да
ҳанасининг қуйи қисмида
жойлашган ўпқондан иборат (8-расм).

Карст шахталарининг геоморфологик тузилиши турли
мураккаб тарзда кузатилиши билан биргаликда, кенглиги бир
неча метрдан, айрим ҳолларда ўнлаб метрларгача ўзгариб
туради. Карст шахтаси деворлари бўйлаб баъза
н ёнлама
йўлаклар очилса, аксарияти тармоқланиб кетади ва КИЛСИ
каби ер ости кўллари билан тугалланади.






66


Карст ғорлари. Горизонтал ёки бирмунча қия


ривожланган ер ости бўшлиқлари ғорлар деб юритилади.
Ўлар карбонатли, сульфатли, хлоридли жинслар бўйлаб ер
ости сувларининг вертикал, горизонтал ҳамда сифонли тарзда
ҳаракатла
ниши туфайли юзага келади. Ғорлар турли давр ва
кимёвий таркибидаги бўлган литологик
қатламда шаклла-
ниши баробарида турли
ўлчам ҳамда геоморфологик
тузилишига ҳам эгадир. Шу боисдан улар
ни бир қаватли, кўп
қаватли, икки томонлама очи
қ каби турларга бўлиб ўрга-
н
илади. Кесмадаги кўринишга кўра ғорларни чизиқли
ривожланган, тиззасимон ривожланган, тармоқланувчи тур-
лари мавжуд (9-ра
см).
Ғорларда ўзига хос ер ости ландшафта шаклланади.
Кў
пинча ғорларда сталакгатлар, пардасимон ҳосилалар,
сталагмитлар, кўллар, ер ости шаршаралари, ўзи
га хос
органик дунё вакиллари ривожланади (
10-расм).





9-расм. Мақбил (гарбий Тянь-Шань тоги
М.М.Маматкулов бўйича) гори.



67







10-расм. Ер ости карст бўшликдари бўйлаб учровчи турли
кўринишдаги ҳосилалар.

1-сталактитлар, 2-пардасимон ҳосилалар, 3-байроқсимон
ҳосилалар, 4-макаронсимон ҳосилалар, 5-гелектитлар,
6-мураккаб сталагмитлар, 7-ходасимон сталагмитлар,
8-кальцит таркибли «шоввалар», 9-сталагнатлар, 10-ер ости
карст қўли, 11-гор марвариди (кальцитли пизолитлар),
12-кулаб тушан харсанглар, 13-кум тупроцли гор ётқизиқпари.



Кўр карст бўшлиқлар. Ер ости карст ҳосилаларининг
ушбу тури кириш ва чиқиш й
ўллари кузатилмайдиган
б
ўшлиқлар тарзида намоён бўлади. Кур карст бўшлиқлари
газ, нефть, ер ости суви ва бошқа қазилма бойликлар
захирасини аниқлаш ёки уларни қазиб
олиш, шахта,
што
льнялар ўтказиш ишларини амалга ошириш жараёнида
намоён бўлади. Кўр карст бўшлиқлари Жанубий Фар
ғона,
Чумқартов, Зарафшон то
ғининг ғарбий қисмлари, Зарабулоқ-
Зиёвуддин то
ғлари, Марказий Қизилқум қолдиқ тоглари,
Ҳисор тизмаси бўйлаб (
Кетмончопди тоғининг жанубий-
шарқий ён ба
ғридаги, Бойсун кўмир конннн қазнш ишлари
жараёнида) аниқланган. Уларнинг аксарияти хақиқ-оникс
қатламлари билан қопланган сталактит, сталагмитлар
ривожланган ҳолда намоён бўлади.

Суффозия. Суффозия (лотинча suffosio-қазиш деган
мазмун беради), фанда псевдокарст (псевдо-ёл
ғон деган
маъно беради), я
ъни ёлғончи карст деб ҳам аталади. Чунки


68




суффозия шаклланиш жараёнига кўра, карстни эслатади.
Аммо карст жараёнида кўпроқ денудация эритиш ва қисман
ювиб олиб чиқиб кетиш жараёни иштирок этгани қолда,
суффозия жараёнида эса ювиб олиб чиқиб кетиш катта роль
ўйнайди.

Суффозия айниқса, ювилувчанлик хусусияти юқори
бўлган лёссли ҳудудларда кенг тарқалгандир. Чунки
суффозия лёсс каби увоқ тоғ жинсларидан таркиб топтан
ғовақцор тупроқли юза бўйлаб оқиб ўтаётган сув ўзи билан
биргаликда майда заррачаларни ювиб олиб кетади. Натижада
ўша жой бўйлаб бўшлиқлар ҳосил бўлади, баъзан эса
бўшлиқларнинг юқори қисми ўпирилиб тушиб, ер юзасида
ўпирилмалар, даҳаналар, ботиқлар таркиб топади.

Суффозия халқ табиий географик терминларида
«обгурда» номи билан аталади. Форсча об-сув, гурда-буйрак
маъносини беради. Яъни бу ибора орқали инсон танасида
ичилган сувнинг буйракка бориб қуйилишини эслатувчи
жараёнга ишора тарзидаги ҳолат акс этади. Баъзан обгурда-
оббурда шаклида ишлатилади. Бунда об-сув, бурда
парчаламоқ маъносини беради. Чунки оқим лёссли қатламни
тиғ каби кесиб бўлакларга ажратади. Жараён хусусиятининг
шаклланишига кўра, ҳар иккала халқ терминини ҳам тўғри,
дея қабул қилиш мумкин.

Суффозия юз бериши учун ер юзаси бўйлаб ҳаракат-
ланаётган оқим, пастки қатламларга томон ҳаракатланиши
лозим бўлади. Бу ҳолатни келтириб чиқарувчи қуйидаги
сабаблар мавжуд:


  1. Кемирувчи (дала сичқони, қўшоёқ юмронқозиқ ва ҳ.к.
    каби) баъзан йиртқич (тулки, бўри, сассиқ кўзан ва ҳ.к. каби)
    жониворлар қазиган инлар бўйлаб сув қуйи қатламларга
    томон ҳаракатланади.


  2. Қуриб қолган кўп йиллик ўсимликлар, буталар,
    дарахтларнинг илдизлри ўрнида шаклланган бўшлиқлар
    бўйлаб гидрологик оқимнинг ер остиға йўналиши натижа-
    сида, оқим ғовак жисмларни ювиб олиб кета бошлайди.



69




  1. Зилзила, сурилма, механик ҳаракатлар туфайли шакл-
    ланган ёриқлар бўйлаб ер усти сувларининг, ер остита
    қуйилиши натижасида.


  2. Лёссли асосда шаклланган тупроқ қопламининг (асосан
    оч тусли бўз тупроқлар) суғорилгандан сўнг, қуриб кейин
    дарз кетиши туфайли юзага келган ёриқлар бўйлаб ер усти
    сувларининг пастки қатламларга қуйилиши туфайли.


Суффозия юз берган қатламда бўшлиқлар ҳосил бўлади,
баъзан уларнинг шифти ўпирилиб ер юзаси бўйлаб
даҳаналар, ўпирилмалар шаклланади. Шу боисдан суффозия
авж олган ҳудудларда жарланиш жараёни кучаяди. Бу ҳолат
ўша жойда деҳқончилиқ қилиш, қурилиш ишларини олиб
бориш каби юмушларни қийинлаштиради.

Мавзуга оид савол ва топшириқлар

  1. Гидрологик оқим тўғрисида тушунча беринг.

  2. Ўзансиз оқим қандай хусусиятга эга?

  3. Ўзанли оқим, ўзансиз оқимдан қандай фарқланади?

  4. Ўзансиз оқим туфайли қандай табиий географик
    жараёнлар юз беради?


  5. Жарланиш ва унинг географияси ҳақида тушунча
    беринг.


  6. Ўзан эрозияси натижасида юз берувчи табиий
    географик жараёнлар қамда рельеф формалари хусусида
    тушунча беринг.


  7. Антецедент водийлар қандай шаклланади?

  8. Ёнлама-қирғоқ эрозияси қандай юз беради?

  9. Сел ҳақида тушунча беринг.

  10. Сел таркибига кўра неча гуруҳга бўлиб ўрганилади?

  11. Селнинг шаклланиш сабаблари хусусида сўзлаб
    беринг.


  12. Селнинг салбий ва ижобий хусусиятлари ва унга
    қарши кураш турлари қандай ташкил этилади?


  13. Ўзбекистонда карст жараёнини ўрганган олимларни
    кўрсатинг.



70




  1. Карст ва унинг литологик турлари ҳақида тушунча
    беринг.


  2. Карст ҳосилаларининг ер усти ва ер ости
    кўринишлари ҳақида сўзлаб беринг.


  3. Карст жараёнини ўрганишнинг илмий ва амалий
    аҳамияти нимадан иборат?


  4. Карст жараёни табиатда қандай ижобий ва салбий
    аҳамият касб этади?


  5. Псевдокарст ёки суффозия ҳақида тушунча беринг.

7-мавзу. Музликлар билан боғлиқ қолда шаклланадиган
табиий географик жараёнлар

Ҳозирги пайтда ер шарининг 11 % га яқин қисми
музликлар билан қопланган. Жойлашган ўрни ҳамда айрим
табиий географик хусусиятларига кўра улар икки гуруҳга
бўлинади: материк музликлари ва тог музликлари.

Материк музликлари билан боғлиқ ҳолда шакллаигаи
табиий географик жараёнлар. Материк музликлари ер
шарининг манфий ҳароратга эга бўлган ҳар иккала қутбий
қисмида шаклланган бўлиб, улар музлик қалқонлари, деб ҳам
юритилади. Материк музликларининг чекка қисмларида
ҳарорат жуда паст бўлганлиги учун грунт қатлами доимий
равишда музлаб ётади. Шу боисдан бундай ҳудудларни
доимий музлоқлар, муттасил музлаб ётувчи ерлар, деб
юритилади. Доимий музлаб ётувчи ерларнинг юза қисми
гарчанд йилнинг илиқ фаслларида бир неча ўн см дан бир
неча м гача эрисада, грунтнинг қуйи қисми доимо музлаган
ҳолда кузатилади.

Материк музликлари асосан қор ёғиши ва қисман атмос-
ферадаги намлик ҳисобига тўйиниб, ҳажми ошади. Ҳосил
бўлган муз қатлами рельефнинг ҳолатига кўра эгилиб
букилувчанлик, силжиб ҳаракатланувчанлик, ҳаво ҳарора-
тининг кўрсатгичи мусбат ҳолатга етганда эса эрувчанлик



71




ҳамда аксинча ҳарорат манфий даражага етганда қаттиқ-
лашиш хусусиятига эгадир. Материк музликларининг мана
шундай хусусиятлари асосида турли жараёнлар вужудга
келади. Биз уларни алоҳида тарзда кўриб чиқишни лозим деб
билдик.

Материк музликларининг ҳаракати туфайли юзага
келувчи табиий географик жараёнлар ва рельеф
шакллари. Материк музликлари ўз оғирлик кучи туфайли
силжиб ҳаракатланади. Бр юзаси 1° қияликка эга бўлган
ҳудудларда шаклланган 60-65 м қалинликдаги муз массаси
силжиб ҳаракатланишга тушади. Қиялик ортиб борган сари,
муз массасининг қалинлиги кўрсатилган даражада бўлиши
шарт эмас. Масалан, 45° қияликдаги ҳосил бўлгаи 1,5-2 м
қалинлиқдаги музлик ҳам силжиш хусусиятига эга. Айнан шу
қаракат бир қанча табиий географик жараёнларнинг шакл-
ланишига асос бўла олади. Улар қуйидагилардан иборат:

Типик музлик қатламлари ииҳоятда катта, шакли эса
ўша жойнинг рельефига боғлиқ бўлмаган ҳолда, уст қисми
ясси дўнг бўлади. Музлик қалинлаша боргани сари қиялик
томонга ҳаракатга келади.

Тарос. Муз юзасининг ҳаракатланиши давомида
тартибсиз, нотекис ҳаракатга келиши. Тарослар сифатида
музликларнинг ўрта қисмида жуда катта, босим вужудга
келиб, юзасининг баландлиги 10 м, баъзи ҳолатларда ундан
ҳам юқори бўлган муз қатламлари, юқори қисми қиррадор,
баъзан бирмунча ётиқ, тик ёнбағирли муз дўнгликлари
вужудга келади. Таросли далалар ўнлаб, баъзан юзлаб км
ларга чўзилиб кетади. Шу боисдан тарослар бўйлаб
ҳаракатланиш жуда қийинлашади. Тарослар музликнинг
ҳаракатига муносиб равишда қисқа муддатлар ичида ҳам
шаклини ўзгартириб туриши мумкин.

Зандр далалари. Датча sandur-қум ёки исландча sand-қум
маъносини беради. Материк музликларининг чекка
қисмларида морена жисмларининг муз сувлари ювиб кетиши
ва қайта ётқизиши натижасида ҳосил бўлган қум, шағал,



72




қисман харсанг, чақиқ тошлар аралаш дўнгликлар бетартиб
сочилган қумлоқ текисликлар зандр далалари дейилади. У
муз босиш босқичлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги учун
шимолий ўлкаларда, жумладан ғарбий Сибир, Днепр, Ока
дарёси водийларида учрайди.

Кам - Камлар генетик хусусиятларига кўра, озларни
эслатади. Яъни флювогляциал* ётқизиқларнинг қат-қат тўғри
чизиқли тарзда шаклланиши туфайли вужудга келади. Бу
борада бир неча илмий қарашлар мавжуд бўлиб, уларга кўра
камлар қадим геологик даврларда музлик устида, балки
музлик остида шаклланган кўллар ўрнида ҳосил бўлгандир.
Камлар ҳам ён бағри тик (45° гача) бўлган дўнгликлардан
иборат, алоҳида хусусият касб этувчи рельеф шакли бўлиб,
асосан харсангтошлар аралаш, қат-қат ётувчи қум
уюмларидан таркиб топган ҳолда учрайди.

Оз - швед тилидан олинган бўлиб, озач ёки оз-тизма
мазмунини беради (11-расм). Ушбу рельеф формалари қатор,
аммо эгри-бугри тизилган тоғ тизмаларини эслатувчи,
таркиби қум, шағал, харсанг тошлардан иборат дўнглик-
лардир. Уларни узунасига 30-40 км, кенглиги асосида 40-100
м, ўркач қисмида 4-5 м\ баландлиги 25-30, ҳатто 90 м гача
етади. Озларнинг ўркач қисмида чуқур даҳаналар мавжуд
бўлиб, улар оз қозонлари номи билан аталади.

Қўй пешоналар - материк музликлари ҳаракатланиш
жараёнида ер юзасига чиқиб ётган қатгиқ она жинс (гранит,
кристаллашган сланецлар, гранадиорит ва бошқалар) ларнинг
музлик босиб келаётган томонини силлиқлаб кетади. Шу
боисдан қадимги геологик даврларда материк музликлари
хукмрон бўлган ҳудудлар бўйлаб ер юзасига чиқиб қолган
қоятошларнинг бир томони қўй (тўғрироғи қўчқор)нинг
пешонаси каби бўртган ҳолатда силлиқланиб, унинг қарама-
қарши томони эса бирмунча тик ҳолатда кузатилади.



* Флювогляциал - лотинча Fluvius - оқим, glaeialis - муз. Яъни муз эриши туфайли шаклланган
оқим
олиб келган кум, лойқа аралаш бтқизикдар.


73








Yüklə 2,53 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə