Калит сўзлар
: қўриқ, бўз, режа, массив, ўзлаштириш, область, гектар.
1950 йилдан Ўзбекистон ССРда янги ерларни оммавий ўзлаштириш кенг
қулоч ёйди. Республиканинг барча областларида янги ерларни ўзлаштириш
режалаштирилди.
Жумладан, Бухоро области ҳам бу жараёнга тортилди.
Область ҳудудида янги ерларни ўзлаштириш икки босқичда:
1)1950–1953 йиллар; 2)1954–1964 йиллар
амалга оширилганлигини
кўришимиз мумкин.
Юқорида кўрсатилган босқичлар ўзига хос жиҳатлари
билан ажралиб
туради. Жумладан, биринчи босқичда янги ерларни ўзлаштириш билан боғлиқ
кўрсатма ва буйруқлар марказдан келиб турди. Аксарият ҳолларда режалаш-
тирилган вазифалар асосан қоғозда қолиб, амалда тадбиқ қилинмади. Иккинчи
босқич республикада қўриқ ерларни ўзлаштириш кенг тус олган босқич
ҳисобланади. Бухорода эса қўриқ ерларни ўзлаштириш мўътадил кечган.