1-variant Ombordagi materiallar hisobi


дебет 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» кредит



Yüklə 3,44 Mb.
səhifə3/67
tarix23.05.2022
ölçüsü3,44 Mb.
#87757
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
2 5213136887618738063

дебет 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
кредит товар-материал захираларини ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900).
Моддий жавобгар шахс айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматидан юқори бўлса:
дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» счёти — айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қийматига;
кредит 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти — кам чиққан товар-материал захираларининг баланс қийматига
кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти — айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати ва кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қиймати ўртасидаги фарқига.
Моддий жавобгар шахс айбдор деб тан олинган ҳолларда ва бозор қиймати (ундириладиган сумма) баланс қийматидан паст бўлса:
дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
кредит 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан товар-материал захираларининг камомадидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти;
кредит 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти.
Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган товар-материал захиралари ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш товар-материал захираларининг бозор қиймати бўйича баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Yüklə 3,44 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə