1-variant Ombordagi materiallar hisobi


Ish haqidan ushlanmalarning turlari va ularning hisobi



Yüklə 3,44 Mb.
səhifə2/67
tarix23.05.2022
ölçüsü3,44 Mb.
#87757
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
2 5213136887618738063

Ish haqidan ushlanmalarning turlari va ularning hisobi.

Хўжалик юритувчи субъект ходимларининг шахсий даромади, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш маблағлари - маҳсулот таннархига киритиладиган тўловлар ҳамда хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириладиган фойда ҳисобидан бериладиган тўловлардан (дивиденд ва фоизлар) иборат







3Inventarizatsiya natijasida aniqlangan kamomad va ortiqchalikni rasmiylashtirish qoidalari
Тўсатдан ўтказиладиган инвентарлашларда барча товар-моддий бойликлар инвентарлаш комиссияси ҳозирлигида, қолган ҳолларда эса - олдиндан тайёрлаб қўйилади. Бойликлар гуруҳларга бўлиниши, навларга ажратилиши ва улар миқдорини санаш учун қулай бўлган маълум тартибда номлари, навлари, ҳажмлари бўйича жойлаштирилиши керак. Асосий воситалар, хомашё, материаллар, тайёр маҳсулот, товарлар, пул маблағлари ва бошқа бойликларни инвентарлаш уларнинг ҳар бир жойлашган ери ва ана шу бойликларни сақлаётган жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
Ҳақиқатдаги қолдиқларни текшириш моддий жавобгар шахсларнинг (кассирлар, хўжалик, савдо корхонаси, омборхона, тайёрлов пункти ва ҳоказолар мудирлари) албатта иштирок этиши билан амалга оширилади.
Инвентарлаш пайтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан аниқланади.
Касса инвентарланганда пул маблағлари ва кассада бўлган бошқа бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилади. Қатъий ҳисобдаги бланклар ҳам текширувдан ўтказилади.
Кассада пул маблағларининг ҳақиқатда мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинганда пул белгилари, почта маркалари ва давлат божи маркалари ҳисобга қабул қилинади.
Ҳеч қандай ҳужжатлар ёки тилхатлар кассадаги нақд пул қолдиғига киритилмайди. Кассирнинг кассада мазкур хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган пул маблағлари ва бошқа бойликлар борлиги тўғрисидаги баёнотлари эътиборга олинмайди.
Нақд пул маблағларини инвентарлаш далолатномасида бойликлар қолдиғи инвентарлаш кунида натурада ва ҳисоб маълумотлари бўйича кўрсатилади ва инвентарлаш натижаси белгиланади.
Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш бланк турлари бўйича у ёки бу бланкларнинг бошланғич ва охирги рақамларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Мазкур текшириш натижалари махсус рўйхат билан расмийлаштирилади.
Солиштириш қайдномалари инвентарлаш пайтида ҳисоб маълумотларида тафовутлар аниқланган бойликлар бўйича тузилади.
Солиштириш қайдномаларида инвентарлаш натижалари, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ва инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади.
Ортиқча ва кам чиққан товар-моддий бойликларнинг қиймати солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқ келтирилади.
Инвентарлаш натижаларини расмийлаштириш учун ягона регистрлар қўлланиши мумкин, уларда инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) ва солиштириш қайдномаларининг кўрсаткичлари бирлаштирилади.
Корхонага тегишли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бойликларга алоҳида солиштириш қайдномалари тузилади.
Инвентарлаш ва бошқа текширишлар пайтида аниқланган бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фарқлари қуйидагича тартибга солинади:
- ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак;
- белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг фармойишига кўра ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) камайтиришга ҳисобдан ўчирилади. Йўқолиш меъёрлари ҳақиқатда камомад аниқланган тақдирдагина қўлланиши мумкин.
Бунда белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши бойликлар камомади қайта навларга ажратишдаги ортиқча мол билан ҳисобга олгач белгиланишига эътибор берилади. Агар белгиланган тартибда ўтказилган қайта навларга ажратиш бўйича ҳисобга олингандан кейин ҳам бойликлар камомади мавжуд бўлса, табиий йўқолиш меъёрлари камомад аниқланган бойликлар номи бўйичагина қўлланиши мумкин.
Инвентаризация жараёнида аниқланган асосий воситаларнинг камомади:
а) бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда:
дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
кредит асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100)
б) ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилганда:
дебет асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)
кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
в) қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:
дебет 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар"
кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
д) кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига:
дебет 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;
кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти.
Инвентаризация жараёнида аниқланган товар-моддий захираларининг камомади баланс қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади:

Yüklə 3,44 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə