Microsoft Word turkcess ozet kitap docx



Yüklə 2,88 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə114/115
tarix19.10.2018
ölçüsü2,88 Mb.
#74851
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115

 
 
 230
 
IV. Uluslararası Türk Kültür Coğrafyasında Eğitim ve 
Sosyal Bilimler Sempozyumu  
27-30 Haziran 2018/Bakü-Azerbaycan
 
IV. International Symposium on Educational and 
Social Sciences in Turkish Cultural Geography  
27-30 June 2018/Baku-Azerbaijan
 
ҳодисалар,  кўрганларини,  билганларини  холис,  ҳаққонийлик  билан  фактик  ҳужжатлар  асосида  акс 
эттиради. Ижодкор эса тарихий фактларга таянса ҳам, барибир, асарда янги бир олам яратади, бу олам 
ижодкор бадиий тафаккури маҳсули бўлиб, унга ўз баҳосини беради. Юнус Ўғуз барча тарихий асарларида 
мана шу принципга амал қилади. 
Адибнинг  ўзбек  тилига  таржима  қилинган  навбатдаги  асари  “Отабек  Элденгиз”  романидир. 
Асар Шамсиддин Элденгиз  ва унинг отабеклар  давлатига  асос солганлиги  воқеалари асосига  қурилган. 
Асарда барча туркий халқлар учун қадрият саналиб келинган, аммо бугунги кунда унутилаётган миллий 
қадриятлар,  ўтмиш  ва  келажак  ўртасидаги  мантиқийликни  таъминловчи  урф  одат  ва  анъаналар  ва 
тарихнинг бизга маълум ва ноъмалум қирралари қаламга олинади.  
Асарда 1118 йилдан-1187 йилгача Озарбайжонда бўлган тарихий воқеалар асос қилиб олинган. 
Аввало,  роман  ўз  композицион  хусусияти  билан  ўқувчи  диққатини  тортади.  Асар  қадим  фольклор 
асарларидаги ҳикоя ичида ҳикоя усулида ёзилган. Унда ҳикоячи сифатида Бош Дада образи берилиб, бу 
обзаз  мантиқий  асос  сифатида  ота,  ўғил,  невара,  эвара  ва  дувара  каби  образларни  ўз  атрофида 
мужассамлаштиради.  Бош Дада бу муаллиф образи бўлиб, адибнинг тарих, фалсафа, ислом илми, ҳаётий 
қадриятлар  ҳақидаги  қарашлари  унга  сингдирилган.  Асар  Дарбанддаги  қулбозори    воқеалари  билан 
бошланиб,  муаллиф  бунга  ҳам  алоҳида  фалсафий  маъно  юклайди.  Аслида  ҳаётнинг  ўзи  бир  БОЗОР. 
Бозорда  ким  нима  олади,  қанча  олади,  қандай  олади  бу  ўзига  хос  фалсафа.  Қул  бозорига  келган  Абу 
Тинчтош  асарда  Оллоҳ  томонидан  иноят  қилинган  умр  давомида  ҳар  кимнинг  ҳаёт  фалсафасини 
яратиши  ўз  қўлида  эканлигини  англатувчи  восита  сифатида  берилади.  Асар  бош  қаҳрамони    бола 
Шамсиддиннинг  1136  йилда  давлатчиликка  асос  солиб,    Отабек  Элденгиз  даражасига  бўлган  даври 
тарихий  фактлар  асосида  бадиий  талқин  қилиниб,  мусулмонлар  ўртасидаги  уруш  ва  низолар  қаламга 
олинади. Мавжуд ижтимоий тузумнинг  маданият ва санъатнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлганлиги 
Салжуқийлар  давлатининг  пороканда  бўлиши  асарда  аниқ  фактлар  асосида  баён  этилади.    Муғуллар 
босқини  давридаги  халқнинг  оғир  аҳволини  юмшатиш  ўрнига  туркий  султонларнинг  ўзаро  тож  тахт 
талашлари,  Аламут  қалъасидаги  Ҳасан  Саббоҳ  асос  солган  ҳашшошийлар  ҳаракати,  мусулмонлар 
ўртасидаги тож тахт талашлари, муғуллар истеълоси каби  ҳодисаларнинг ҳеч бири ёзувчи назаридан 
четда қолмаган. 
Юнус  Ўғузнинг  бу  асарни  яратишдаги маҳорати  шундаки, у  воқеаларни  донишманд  Бош  Дада 
тафаккури орқали баён қилади. Бош Дада файласуф, диншунос, тарихшунос, тилшунос сифатида ўқувчи 
кўз  ўнгида  гавдаланади.  Унинг  энг  буюк  орзуси  авлодларга  кимлиги  ҳақидаги  ҳақиқатни  англатиш.  Бу 
ҳақиқатни англаш учун эса инсон 7 авлодини билиши керак. Бош Дада характерини очиш учун эвара образи 
берилади.  Эваранинг  тарихга  бўлган  қизиқишлари,  унинг  бобосига  берган  саволлари  орқали  очилади. 
Берилган саволларнинг барчаси мантиқий ва давомли. Асарда Ботин ва ботил илми ҳақида сўз боради. Асл 
мантиқ  ана  шу  икки  сўзнинг  маъносини  англашдан  бошланади.  Ботин  ва  ботил  илмларини  эварага 
англатишда  Қуръонга  мурожаат  қилиб,  Мусо  алайҳиссалом  ва  ҳазрати  Хизр  ҳикоясидан  ўринли 
фойдаланади.  Бир  қарашда  бироз  содда,  мантиқан  мураккаб  бўлган  эвара  образи  Шамсиддин 
Элденгизнинг  ёшлиги  эканлигини  англаш  мумкин.  Ўзларини  ботинийлар  деб  атаган  ҳашшошийлар 
ҳаракатини кўрган эварага Бош Дада масала моҳиятини шундай тушунтиради “Ҳашшошийлар ўзларини 
ботинлар  деб  атайдилар.  Бизнинг  илмимиз  уларнинг  ботинидан  нимаси  билан  фарқ  қилади?.. 
Ботинларнинг қуроли ханжар. Улар одам ўлдириш, таҳтид солишдан бошқа нарсани  билишмайди.... фикр 
юритиш улар учун ёт тушунча, улар фақат ижрочи холос. Улар фақат буйруқни бажаришни биладилар. 
Бизнинг қуролимиз эса сўз билан қалам. Дунёда сўздан қудратли ва қийматли нима бор”. Мана шу биргина 
фикр ёзувчининг маърифат ва жаҳолат ўртасидаги абадий кураш фалсафасини англатади, назаримизда.  
Асардаги  асл  ғоя  ТУРКИЙ  деган  умумманфаат  йўлида  курашдир.  Ёзувчи  ана  шу  манфаатга 
етишиш  йўлларини  бадиий  образларга  сингдиради.  Умум  манфаати  йўлида  курашиш  учун  аввало 
инсоннинг МЕНи мавжуд бўлиши лозим. Асарда ана шу МЕН тушунчаси Отабек Элденгиз образи орфали 
тасвир этилган. Ва бу мен асло манманлик эмас, ўзликни англаш сифатида баҳоланган. Инсон менининг 
шаклланишида  унинг  кичик  бир  мамлакати–оиласи  бутун  бўлиши  лозим.  Оила  бутунлиги  ва 
хотиржамлиги  кўп  муваффақиятларнинг  асоси  бўлиб  хизмат  қилади.  Отабек  Элденгизнинг 
муваффақиятлари йўлида унинг донишманд рафиқаси Мўмина Хотун образи ёнма –ён берилади. Ёзувчи 
асарда Отабек Элденгизнинг характерини очишда учта образдан унумли фойдаланади. Бош Дада–эвара–
Мўмина  Хотун.    Эвара  қаҳрамоннинг  беғуборлиги,  яъни  авлодга  мурғаклигида  қандай  тарбия  берсанг 
келажакда унинг мевасини кўрасан. Иккинчи образ, Мўмина Хотун–авлоднинг тозалиги, поклигига ишора. 
Бош  Дада  эса  пок  авлоднинг  давомийлиги,  буюк  эътиқодини  англатади.  Бу  буюкликни  бутун  дунё 
тарихидаги ўрнини кўрсатиш учун Шамсиддин Элденгизнинг Отабеклик даражасига кўтарилган ҳаёт 
йўли тарихий-адабий нуқтаи назаридан бадиий тасвир этилади. Асарда бадиий тўқима билан тарихий 
ҳақиқат бир-бирини тўлдириб, муаллиф ғоясини очишга хизмат қилади. 
 Ёзувчи  асарда  халқ  мақоллари,  ривоят  ва  афсоналаридан  ўрни  билан  унумли  фойдаланади.  
“Дадақурқут Китоби”дан парчалар келтиради.  Фикрларини асослаш, далиллаш мақсадида қадим ёзма 
ёдгорликларимизга  мурожаат  қилади.  Масалан,  асарнинг  элликдан  ортиқ  ўрнида  “Девону  луғатит  -


Yüklə 2,88 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə