O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta-maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti hayotiy faoliyat xavfsizligi kafedrasi yong’in va yonish-portlash xavfsizligi namangan-2022



Yüklə 4,59 Mb.
səhifə9/13
tarix29.11.2023
ölçüsü4,59 Mb.
#139792
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Yong\'in va yonish-portlash xavfsizligi — 4-kurs

tк.в.ё = 0,035 lсув
бу ерда 0,035 – сони куч вa вoситaлaрнинг ёйилиши вақтида 1 м масофани босиб ўтиш учун сарфланган вақт (тажриба ва таҳлиллар натижасида олинган вақт); lсув – ёнғин ўчириш автомобилларини сув манбасига ўрнатилган жойдан учтармоққача бўлган масофа, мeтр.
Ёнғиннинг эркин тарқалиш вақти ва босиб ўтган масофасини аниқлаймиз:

а) R = 0,5 ´uч.т.т.´t1


агар, tэрк.ёниш< 10 дақиқа;
б) R = 0,5 ´uч.т.т.´t1 + uл´t2
агар, tэрк.ёниш> 10 дақиқа

бу ерда 0,5 – ёнғиннинг эркин тарқалиши биринчи 10 дақиқада, меъёрдагидан 2 марта кам бўлинишини ҳисобга оладиган коэффициент; uч.т.т. – ёнғиннинг чизиқли тарқалиш тезлиги (м/дақиқа); t1 – ёнғин бошланишидан биринчи 10 дақиқадаги вақт; t2 – ёнғиннинг эркин тарқалиш вақти, лекин бунда ёнғиннинг бошланиш жараёнидаги биринчи 10 дақиқа ҳисобга олинмайди.


t2 = tэрк.ёниш - t1
Ёнғин майдони ва унинг тарқалиш шаклини аниқлаймиз:
Ушбу усулда ҳисоблаш учун дастлабки маълумотлар қуйидагилардан иборат:
- бинонинг таснифи (ёнғинбардошлик даражаси, ўлчамлар, қаватлар, ёнғин юкламаси ва бошқалар.);
- ёнғин содир бўлган жой;
- ёнғинни ривожланиш вақти;
- аланга тарқалишининг чизиқли тезлиги.
Ёнғин майдони ва унинг тарқалиш шаклини аниқлашда биринчи навбатда, ёнғин содир бўлган жой ёки бинонинг контури чизилади ва ёнғин содир бўлган нуқтадан бошлаб, унинг босиб ўтган масофаси чизилиб, унга асосланган ҳолда ёнғиннинг шакли ва майдони аниқланади.
а) агар ёнғин бинонинг қарама–қарши деворларигача етиб бормаса, ёнғин майдони айлана шаклида бўлади[27], яъни
Sё.м. = к p R2
бунда к – ёнғин шаклини белгиловчи коэффициент (агар ёнғин тўла айлана шаклида бўлса, к = 1, ярим айлана шаклида, к = 0,5 ва бурчак айлана шаклида бўлса, к = 0,25 га тенг бўлади); R – ёнғиннинг босиб ўтган масофаси.
б) агар ёнғин бинонинг қарама–қарши деворларига етган бўлса, ёнғин тўртбурчак шаклида тарқалади[27]
Sё.м. = n R a
бу ерда n – тўғри тўртбурчак шаклида ёнғин тарқалиш ва йўналишлар сони; a – бинонинг кенглиги.
6. Қуршаб олиш шароитида ёнғинни ўчириш майдонини аниқлаймиз.
Ёнғин контури туширилган чизмадан оловнинг тарқалишини тўхтатиш мақсадида ёнғин ўчириш йўналишини (фронтни) топамиз ва чизмада ёнғин ўчириш майдонини қўл дастакларининг ўчириш чуқурлигини инобатга олган ҳолда белгилаймиз.
а) агар ёнғин бинонинг қарама–қарши деворларига етиб бормаган бўлса (ёнғин айлана шаклида бўлади)[14], у ҳолда
Sўчир.май. = к p hўчир.чуқур. (2 R – –hўчир.чуқур.)
бу ерда hўчир.чуқур. – ёнғинни ўчириш чуқурлиги (қўл дастаклари билан ўчирганда – 5 метр, лафет дастаги билан ўчирганда – 10 метр).
б) агар ёнғин бинонинг қарама-қарши деворларига етиб борган бўлса, ёнғин тўғри тўртбурчак шаклида бўлади, у ҳолда
Sўчир.май. = n a hўчир.чуқур.
Ёнғинни ўчириш учун талаб қилинадиган сув сарфини аниқлаймиз
Qталаб = Sўчир.май. Jт.қил.
бунда Jт.қил. – талаб қилинган, ёнғинга сув бериш жадаллиги (л/с∙м2).
Ёнғинни ўчириш учун талаб қилинадиган дастаклар сонини аниқлаймиз

бу ерда qдастак – битта дастак сарфлайдиган сув миқдори, ҚД-70 – 7 л/с, ҚД-50 – 3,5 л/с га тенг.
Ёнғиндан мухофаза қилиш учун талаб қилинадиган дастаклар сонини аниқлаймиз. Бериладиган дастаклар сони ёнғин-қутқарувбўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари ва тактик шароитларга қараб белгиланади.
Ёнғинни ўчириш ва муҳофаза учун сарфланадиган умумий сув сарфини аниқлаймиз[19]

Сув билан таъминланганликни аниқлаймиз:
а) агар ёнғин содир бўлган жойда ёнғин ўчириш гидрантлари бўлса,у ҳолда қуйидаги формула ёрдамида соддалаштирилган услубда сув қувурларининг ёнғинга сув етказиб бериш қобилиятини текширамиз:

бу ерда – ҳалқали сув қувури тизимидан сув чиқиш миқдори, л/с, берк йўналишли қувурлар учун бу кўрсаткич 2 марта кам бўлади; d – сув қувурининг диаметри, дюймда ўлчанади, (1 дюйм25 мм га тенг).
агар, Qқувур ³ Qумум бўлса, унда ёнғинни ўчиришга сув етарлидир;
агар, Qқувур< Qумум бўлса, унда ёнғинни ўчиришга сув етмайди.
б) агар ёнғин содир бўлган жойда сув ҳовузлари бўлса:
ёнғинни ўчириш ва ҳимоя учун талаб қилинадиган сув ҳажмини аниқлаймиз[14]

агар, Wталаб£ 0,9W(ҳовуз) бўлса, унда ёнғин ўчиришга сув еталидир;
агар, Wталаб> 0,9W(ҳовуз) бўлса, унда ёнғин ўчириш учун сув етарли эмас.
бунда 0,9 – ҳовуздан қолган 10% сувни тортиб олиб бўлмаслигини кўрсатувчи коэффициент; – ёнғинни ўчириш вақти, дақиқа. 60 сони– дақиқаниларни сонияларга ўтказиш; tҳимоя – ёнғиндан ҳимоя қилиш вақти, дақиқа. 3600 сони - соатни сонияларга ўтказиш.

Yüklə 4,59 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə